Orphus tizimi

О Комитете

Структура Совета

Божхона маслаҳат кенгашлари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қошидаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан ишлаш бўйича маслаҳат кенгаши фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, кенгаш ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат божхона қўмитаси Раиси ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади. Кенгаш амалдаги қонунчилик ҳамда ўз Низомига асосан иш олиб боради.

Кенгаш таркибига Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари киради.

Кенгаш таркибига кирган ТИФ қатнашчилари божхона расмийлаштируви ва божхона назоратининг белгиланган тартибларидан озод этилмайди.

Кенгаш ўз ваколати доирасида қарор қабул қилишда ўзини-ўзи бошқариш ва эркинлик тамойилларига асосланади.

Кенгаш ишининг асосий мақсади - божхона расмийлаштируви ва божхона назорати жараёнларини соддалаштириш ва тезлаштириш, божхона қонунчилиги бузилишига йўл қўймаслик ҳамда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда божхона органлари ва ТИФ қатнашчилари ўртасида конструктив ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

Ташқи иқтисодий алоқаларни назорат қилишда божхона соҳаси самарадорлигини ошириш мақсадида:

- товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ва божхона назоратини амалга ошириш методикаси;

- божхона масалалари бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини назорат қилиш (божхона брокери ва декларантлар фаолияти ва ҳоказо);

- божхона қонунчилиги бузилиши, контрабанда ёки божхона соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши кураш масалаларида ДБҚга таклифлар киритиш.

Ўз ваколати доирасида ТИФ қатнашчиларига юридик хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги бўйича маслаҳат ва оғзаки маълумотлар бериш.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарларнинг сифати ва зарарсизлигини назорат қилиш ҳамда экспертизадан ўтказиш ишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

ДБҚ томонидан белгиланган тартиб асосида БЮД ва бошқа ҳужжатларни божхона мақсадларида расмийлаштириш, сертификатланган компьютер дастурлари орқали божхона органлари учун маълумотларнинг электрон узатилишини таъминлаш.

ДБҚдан божхона расмийлаштируви ва божхона назорати бўйича маълумотлар (махфий маълумотлар ҳамда давлат ёки хизмат сири бўлган маълумотлардан ташқари) олиш, уларни таҳлил қилиш ва Кенгаш аъзолари эътиборига ҳавола этиш.

Кенгаш ўз вазифаларига мувофиқ қуйидаги ваколатларга эга:

Таҳлилий маълумотлар ёки бошқа ҳужжатлар кўринишида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ДБҚ Раҳбариятига киритиш.

Кенгаш йиғилишларига ҳудудий божхона бошқармалари, ҳокимият қонунчилик ва ижроия органлари, ишчи доиралар, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф этади.

Кенгаш ўз вазифаларини амалга оширишда амалдаги қонунчиликка мувофиқ божхона ва бошқа давлат органлари, ташкилотлар ҳамда шахслардан ахборот ва маълумотлар олади.

Кенгаш ўз вазифаларини амалга оширишда доимий ва вақтинчалик комиссиялар (ишчи гуруҳлар) тузади.


Кенгашни бошқариш

Кенгашни уни Раиси бошқаради – божхона органининг бошлиғи. Кенгаш Раиси икки ўринбосарларига эга, биттаси - божхона органидан, иккинчиси - ТИФ катнашчиларидан сайланади.

Кенгаш Раисининг ўринбосарлари:

- Кенгаш ишларига раҳбарлик қиладилар;

- Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайдилар;

- Кенгаш йиғилишларни олиб борадилар;

-давлат ва бошқа ташкилот, уюшма ва корхоналар билан ўзаро муносабатда Кенгаш номидан иш олиб борадилар;

- Кенгаш қарорларини ижросини таъминлайдилар.

Раис ўринбосарларни фаолияти Кенгаш Раиси томонидан белгиланади.

Кенгаш йиғилишлари

Кенгаш йиғилиши унинг олий органи бўлиб ҳисобланади.

Кенгаш йиғилишлари унинг раиси томонидан тасдиқланган йиллик режасига мувофиқ ўтказилади. Ўтказиладиган тадбирларга иш ҳужжатларини тайёрлашга масъул ташкилот ва шахслар йиллик режада кўрсатилади.

Айрим масалаларни тезкор кўриб чиқиш зарурияти бўлганида Божхона органининг тақдимномаси бўйича ёки Кенгаш аъзоларининг ярмидан ками бўлмаган ҳолатда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиши мумкин.

Кенгашнинг кундалик ишларини масъул котиб олиб боради. Масъул котиб кенгаш йиғилишида сайлаш йўли билан, божхона ходимларидан тайинланади.

Кенгаш йиғилишининг аниқ санасини, вақтини ва кун тартибини Кенгаш азоларига камида 14 кун олдин масъул котиб етказади. Шу муддатга Кенгаш азоларига иш ҳужжатлари етказилади.

Кенгаш ҳужжатларини рўйхатга олиниши ва сақланишига, иш юритилишини олиб боришга ва ташкил қилишга масъулиятни масъул котибга юкланади.

Кенгашнинг ёзма таркибининг ярмидан кўп бўлган тақдирда Кенгаш йиғилиши ҳаққоний ҳисобланади.

Зарурият туғилганида Кенгаш йиғилишига, овоз бериш ҳуқуқи билан Кенгашда бўлмаган ташкилот мутахассислари таклиф этилиши мумкин.

Кенгаш қарори

Кенгаш қарори йиғилишда қатнашган Кенгаш аъзоларининг умумий сонидан келиб чиқиб оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Кенгаш котиби баённома юритиб, йиғилиш якуни бўйича Кенгаш қарорини расмийлаштиради. Қарор Кенгаш Раиси ва масъул котиби томонидан имзоланади. Кенгаш ўтказилган кундан бошлаб 14 кун ичида Кенгаш аъзоларига йиғилиш ҳужжатларини юборади.

Кенгаш қарорларининг бажарилиши бўйича назоратни масъул котиб олиб боради.



Круглосуточные телефоны доверия
для участников ВЭД и предпринимателей

(8 371) 120-76-33

Телефоны доверия

Территориальные
подразделения