Orphus tizimi

О Комитете

Правила приема на службу в таможенные органы

Божхона органлари хизматига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-302 сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон божхона органлари хизматига қабул қилиш ва хизматни ўташ ҳақидаги Низом”га мувофиқ амалга оширилади.

Божхона органлари хизматига 18 ёшга тўлган, лекин 30 ёшдан ошмаган, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва хизмат мавқеидан, диний эътиқодидан қатъий назар, шахсий, ишчанлик ва аҳлоқий сифатлари, саломатлигига кўра божхона органларига юклатилган вазифаларни бажара оладиган, олий юридик ва иқтисодий маълумотга эга бўлган, ахборот технологиялари ҳамда чет тилларини яхши ўзлаштирган, шунингдек Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақирув резервида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўнгиллилик ва танлов асосида қабул қилинади.

Номзодлар танловнинг қуйидаги босқичларидан ўтадилар:

номзод билан ҳудудий божхона бошқармасида тузилган комиссия томонидан суҳбат ўтказилади. Суҳбат жараёнида номзоднинг мутахассислигини ўзлаштирганлик даражаси, дунёқараши, хизматга кириш сабаб ва мотивацияси, психофизиологик, аҳлоқий ҳамда жисмоний кўрсаткичларига кўра божхона хизмати – ҳарбий соҳага лаёқатлилиги аниқланади;

номзоднинг қонунчилик, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий соҳалар бўйича хабардорлиги, ахборот технологияларидан фойдаланиш қобилияти, чет тилларини билиш даражасини аниқлаш мақсадида тест синови ўтказилади;

номзод ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтказилади;

номзоднинг саводхонлик даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш (диктант, иншо, баёндан бири) олиниши мумкин.

Божхона органлари кичик таркиби лавозимларига (кичик инспектор-кинолог, кичик инспектор-ҳайдовчи ва кичик инспектор-соқчи) камида умумий ўpта маълумотга эга ҳамда Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизмат (офицерлар бундан мустасно) ёки сафарбарлик чақирув резервида бўлган шахслар амалий тажриба ва тайёргарликка эга бўлса, шартнома асосида олинади.

Божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган номзодлар қўшимча маълумотлар олиш юзасидан ўзлари яшаётган ҳудудда жойлашган божхона бошқармалари Кадрлар бўлимига мурожаат этишлари мумкин (манзил ва телефон рақамларини мазкур сайтнинг “Ҳудудий бошқармалари” саҳифасидан олиш мумкин).

Божхона органлари ходимлари хизмат зарурати туфайли Ўзбекистон Республикасининг турли ҳудудларига хизматни ўташ учун юборилиши мумкин. 


Божхона органлари хизматига кириш истагида мурожаат этган номзодлар билан ўтказиладиган тест синовларида тушадиган саволларга тайёргарлик кўриш бўйича адабиётлар

РЎЙХАТИ

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг асарлари ва оммавий ахборот воситаларида чоп этилган маърузалари.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси.

4.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

5.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-Процессуал кодекси.

6.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.

7.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси.

8.

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси.

9.

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси.

10.

Ўзбекистон Республикасининг “Бож тарифи тўғрисида”ги қонун.

11.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонун.

12.

Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонун.

13.

Ўзбекистон Республикасининг “Экспорт назорати тўғрисида”ги қонун.

14.

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун.

15.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун.

16.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий қонун.

17.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонун.

18.

Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни.

19.

Ўзбекистон Республикасининг “Референдуми тўғрисида”ги қонун.

20.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги қонуни.

21.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун.

22.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун.

23.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун.

24.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат герби тўғрисида”ги қонун.

25.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни.

26.

Ўзбекистон республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги қонун.




Круглосуточные телефоны доверия
для участников ВЭД и предпринимателей

(8 371) 120-76-33

Телефоны доверия

Территориальные
подразделения