Божхона органлари фаолиятига доир асосий кўрсаткичлар ва статистик маълумотлар билан ушб сахифада танишинг!
  • Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти
  • Ўзбекистон: тараққиёт босқичлари ва муҳим воқеалар Ўзбекистон: тараққиёт босқичлари ва муҳим воқеалар

«Илғор сержант» номинациясида Республика турининг ғолиблари бўлган сержантлар, халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари эса тест синовларисиз ўқишга қабул қилинадилар.

Шунингдек, ўзига юклатилган хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган божхона ходимларининг фарзандлари ҳам Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовларисиз танловдан ташқари Олий ҳарбий божхона институтига қабул қилинадилар.

Бундан ташқари,

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлигининг тегишли тавсиясига эга бўлган фуқароларга ўқишга киришда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида,

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлар таркиби лавозимларида 5 йил бенуқсон хизмат қилган сержантларга эса ижобий тавсифномалар, қўмондонлик, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ютуқлар бўлган тақдирда олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 20 фоизи миқдорида,

- республика ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар қўшиш шаклида имтиёз берилади.

Агар номзод бир вақтнинг ўзида мазкур имтиёзларнинг бир нечтасига эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини таъқиқлаш тўғрисида” 1998 йил 15 майдаги 213-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш таъқиқланганини маълум қиламиз.

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 523-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қарорнинг 35-бандига асосан лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

божхона омборининг тури тўғрисидаги маълумотлар (ёпиқ турдаги омбор учун шунингдек бундай турдаги омбор танланишининг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асосланиши керак);

ариза берувчининг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва моддий-техник жиҳозланиши тўғрисидаги маълумотлар;

автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тарҳи ва чизмаси;

талабгорнинг божхона омборига киришга рухсат берилган ходимларидан бўлган шахсларнинг рўйхати (фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими кўрсатилган ҳолда);

давлат ёнғин назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

давлат санитария назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини — лицензиат бундай товарларни сақлаш ниятида бўлса — сақлаш учун зарур шарт-шароитларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

божхона омборида сақлаш мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланган ҳар бир ҳудудий алоҳида бинога ва (ёки) ҳар бир ҳудудий алоҳида очиқ майдончага алоҳида ариза тақдим этилади.

Шу билан бирга божхона омбори жойлашган жойга, унинг жиҳозланишига, асбоб-ускуналарига ҳамда божхона омборининг эгасига қўйиладиган талаблар бўйича “Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом” (сарлавҳани босинг) билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1999 йил 18 майда 731-рақам билан рўйхатдан ўтган “Фақат эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилиш учун рухсат берилган товарларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жисмоний шахслар томонидан олиб чиқишнинг энг юқори меъёрлари”га мувофиқ республика ҳудудидан олиб чиқишга қуйидаги меъёрда рухсат этилади:
– “Полотно ворсовое (в том числе с длинным ворсом) и махровое полотно” 10 метр;
– “Прочее трикотажное полотно машинной и ручной вязки” 10 метр.
Испания давлатига мазкур матоларни олиб киришга доир чекловлар юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоялаш, божхона органларини ривожлантириш ва кутилмаган ҳаражатлар махсус жамғармасини ташкил этиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом”да пенсионерларнинг фарзандларига йўлланма ажратиш кўзда тутилмаганлиги сабабли Маиший хизмат комиссиясининг 2016 йил 31 майдаги 3-сонли баённомасига асосан аризангизни қаноатлантириш имконияти йўқлиги ҳақида маълум қиламиз.

Мурожаатингиз юзасидан берилган жавобимиз Сизни қониқтирмаса, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддаси асосида юқори турувчи ва назорат идораларига шикоят бериш ҳуқуқига эгасиз.

Мурожаатингизда қайд этилган “ванна учун тўплам” товарининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) бўйича классификацияланиши Давлат божхона қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўзбекэкспертиза” АЖ мутахассислари томонидан комиссиявий тарзда ўрганиб чиқилган. Бунда товар намунасини ўзингиз тақдим этганингизни ва мутахассислар ушбу намуналарни ўрганиб чиқишгани эътироф этилган.
Ўрганиш натижалари асосида ушбу тўпламни ТИФ ТН бўйича 9403208000 код билан классификацияланиши тўғрисида хулоса қилинганлигини маълум қиламиз.

I. «Предельные нормы беспошлинного ввоза товаров физическими лицами на территорию Республики Узбекистан» (рег. Минюст №279 от 10.09.96 г.). Согласно нему, норма беспошлинного ввоза товаров физическими лицами (ввозимых для собственных нужд) составляет:
10 долларов США — для потребительских товаров, ввозимых с территории сопредельных государств (Казахстан, Кыргызстан, Таджикистан, Афганистан, Туркменистан);
1000 долларов США — для товаров, ввозимых с территорий государств, не указанных в абзаце втором настоящего пункта;
1000 долларов США — для товаров, поступающих на территорию Республики Узбекистан в адрес физических лиц в международных почтовых или курьерских отправлениях с территорий государств, за исключением Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана, Афганистана и Туркменистана.
Норма беспошлинного ввоза не распространяется на товары, поступающие из-за пределов Республики Узбекистан в адрес физических лиц иным способом, не указанным выше.
Следует отметить, что норма беспошлинного ввоза товаров, поступающих на территорию Республики Узбекистан в адрес физических лиц в международных почтовых или курьерских отправлениях, применяется в случае поступления товаров через юридических лиц, оказывающих услуги почтовой связи, которым присвоен код ОКОНХ 52100 или код ОКОНХ 52200.
Товары, являющиеся личным (хозяйственным) имуществом физического лица, при изменении места жительства (с уточнением отметки о снятии с учета с прежнего места жительства) ввозятся на момент переезда беспошлинно.
Определение стоимости ввозимых товаров в пределах норм беспошлинного ввоза производится согласно заявленной стоимости (по товаросопроводительным документам, счет-фактуре, инвойсу, накладной и так далее). В случаях отсутствия таковых стоимость определяется по письменному заявлению владельца товара. Заявленная стоимость не должна быть резко занижена или завышена от среднесложившихся цен на момент таможенного оформления.
II. «Предельные нормы ввоза физическими лицами на территорию Республики Узбекистан товаров, не подлежащих обложению акцизным налогом» (рег. Минюст №412 от 13.03.1998 г.). Согласно документу, предельные нормы ввоза товаров, не подлежащих обложению акцизным налогом, распространяются на все товары, ввозимые физическими лицами (резидентами и нерезидентами РУз), кроме товаров, поступающих в адрес физических лиц из-за пределов РУз (за исключением международных почтовых отправлений), и импортных потребительских товаров, ввозимых физическими лицами с территории сопредельных государств.
Физическим лицам, въезжающим в Республику Узбекистан, разрешается ввоз без уплаты акцизного налога товаров в количестве, указанном в приложении данного нормативно-правого акта.
Ввоз товаров сверх количества, приведенного в этом приложении, производится в установленном порядке, с уплатой акцизного налога по ставкам, определенным действующим законодательством Республики Узбекистан.
Определение таможенной стоимости ввозимых товаров производится согласно Инструкции по определению таможенной стоимости товаров, ввозимых на территорию РУз (рег. Минюст №390 от 13.01.98 г.).
Ставки акцизного налога и предельные нормы не распространяются на товары (за исключением автомобилей), ввозимые физическими лицами при переезде в Республику Узбекистан на постоянное место жительства.
III. При превышении лимита предельных норм, указанных в этих нормативно-правовых актах, необходимо произвести таможенное оформление товаров, с уплатой всех причитающих таможенных платежей и сборов в установленном законодательстве порядке.

Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш учун олиб кириладиган товарлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 256- ва Божхона кодексининг 297-моддаларига ҳамда “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади.

Бунда қуйидаги хусусиятлар инобатга олиниши лозим:

1) “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Қонунинг 20-моддасига асосан инвесторлар, шунингдек уларнинг пудратчилари ва иккиламчи пудратчилари Ўзбекистон Республикасида белгиланган барча турдаги солиқлар ва битимларда белгиланган ер қаъри участкаларида излаш ва қидириш ишларини бажариш билан боғлиқ бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинадилар.

Инвестор битимнинг амал қилиш муддати ичида, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишлар турларини истисно этганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди;

2) Божхона кодексининг 297-моддасига асосан маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишлар олиб бориш учун мўлжалланган ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган чет элллик инвестор ёки бошқа шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, шунингдек инвестор томонидан божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган, маҳсулот тақсиомтига оид битимга мувофиқ инвесторга тегишли бўлган маҳсулотга божхона божидан озод этиш тарзида имтиёзлар берилади;

3) Солиқ кодексининг 256-моддасига мувофиқ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришга мўлжалланган ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ чет эллик инвестор томонидан ёки маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган бошқа шахслар томонидан олиб кириладиган товарлар (ишлар, хизматлар), шунингдек чет эллик инвестор томонидан олиб чиқиладиган, мазкур битимга мувофиқ унга тегишли бўлган маҳсулот божхона тўловларини солишдан озод қилинади, божхона расмийлаштируви учун тўланадиган йиғимлар бундан мустасно.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда олиб кирилаётган “канцелярия моллари” ер қаъри участкаларида излаш ва қидириш ишларини бажариш учун бевосита мўлжалланмаганлиги боис ушбу товарларга божхона тўловларидан имтиёз қўллаш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас.  

Божхона қиймати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича Йўриқномада (рўйхат рақами 390, 1998 йил 13 январь) назарда тутилган меъёрлар асосида аниқланади.

Бунда баён қилинган божхона қийматига алоқадор маълумотлар тўғри ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳамда асосланган бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 302-моддасига асосан, олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб божхона бахосини чиқариш божхона қийматини аниқлашнинг асосий (1-усул) усули ҳисобланади.

Баён қилинган қийматни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган товарларнинг божхона қийматини эълон қилиш ва назорат қилиш Қоидаларининг (рўйхат рақами 899, 2000 йил 22 февраль) 5, 6-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.

Сиз томондан импорт қилинаётган товарларнинг унинг қийматини баён қилишда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этилишига эътибор қаратишингизни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Сизнинг шартномавий нархингиз бўйича 1-усулни қўллашда икки томон хўжалик юритувчи субъект орасидаги келишилган нарх асосида расмийлаштириш амалдаги қонунчиликда белгиланган. Бунинг учун божхона расмийлаштируви вақтида божхона органига шартнома, молиявий ҳужжатлар (инвойс, счет-фактура), йўл юк хужжатлари (автотранспорт накладнойи, темир йўл накладнойи), экспорт давлатининг божхона юк декларацияси ва бошқа қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши керак.

Агарда божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш учун етарли ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, божхона баҳосини чиқаришнинг кейинги усуллари кетма-кетликда қўлланилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиз томондан белгиланган тартибда барча тўпланган хужжатлар билан доимий яшаш манзилингиз бўйича тегишли ҳудудий божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқдир.

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР

Медиатека

Барча видеолар

Фойдали сайтлар