Orphus tizimi

Қўмита ҳақида

Ҳайъат тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ҳайъати доимий асосда фаолият юритувчи маслаҳат органи ҳисобланади.

Давлат божхона қўмитаси Ҳайъатининг асосий вазифалари:
- республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва белгиланган ваколатлар доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
- божхона қонунларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш;
- божхона ишларини амалга оширишда фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
- республиканинг ташқи иқтисодий алоқалари ривожланишига кўмаклашиш;
- хорижий давлатларнинг божхона органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, халқаро божхона ва савдо ташкилотларида қатнашиш;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқувчи божхона ишига оид мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
- божхона тўловлари ва йиғимларини тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида ундирилиши, бюджетга тушиши, истиқбол режа кўрсаткичларини белгиланиши ва бажарилиши, уларнинг назорати ва таҳлили;
- республиканинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий, валюта
- молиявий муносабатларини бож-тариф тартибга солиш воситаларини ишлаб чиқиш ва самарали қўллаш;
- Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона текширувини таъминлаш;
- контрабандага, божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш, республиканинг божхона чегараси орқали гиёҳвандлик моддалари, психотроп ва портловчи моддалар, қурол-яроғ, валюта бойликлари, миллий бойлик ҳисобланган бадиий, маданий-тарихий ва археологик мерос буюмлари, интелектуал мулк объектлари ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш;
- божхона иши соҳасини яхшилаш ва ривожлантиришда амалиётга жорий этилган автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари талабларини бажаришда ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат божхона қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш;
- кадрларни танлаш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш, касб малакасини ошириб бориш, бўш лавозимларни юзага келиши, аттестацияни ҳаққонийлиги, хизмат натижаларига кўра рағбатлантириш, божхона ходимларининг ижтимоий ва хуқуқий ҳимоя қилиш;
- божхона органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда инфраструктурасини ривожланишига кўмаклашиш ва бошқа тааллуқли масалаларни йиғилишларда танқидий муҳокама қилиш, мавжуд муаммолар ва камчиликларни коллегиал ҳал этиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини назорат ва таъминлашдан иборатдир.
Ҳайъат республика божхона органлари олдида турган ўта
муҳим стратегик вазифаларни ҳал қилишга ва бунда барқарор меъёр
ва қоидаларни ўрганишга йўналтирилган коллегиал бошқарувнинг
ҳуқуқий актлари - қарорларини қабул килади.

Ҳайъат аъзоларининг таркиби ва сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат таркибига ДБҚ Раиси (Ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек ДБҚ фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмалари раҳбарлари киради.
Ҳайъат йиғилиши қарори аъзоларнинг ярмидан ортиғи қатнашган тақдирдагина ҳаққоний кучга эга бўлади.
Ҳайъат қарори ижросининг бевосита назорати қарор ижросини ташкил этиш зиммасига юклатилган манфаатдор ҳайъат аъзоси томонидан, шунингдек, жорий иш жараёнида ҳайъатнинг барча аъзолари томонидан амалга оширилади. 


2971

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР