Orphus tizimi

Қўмита ҳақида

Корея Республикаси

1. Спиртли ичимликлар ва сигаретлар:

Қуйидаги олиб кирилаётган товарлар учун бож тўланади: алкоголли ичимликлар(1 л гача бўлган 1 бутилкадан ортиқ), тамаки маҳсулотлари: сигарет 200 донадан ортиқсигара 50 донадан ортиқ ёки тамаки 250 г дан ортиқ миқдорда.

2. Заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо буюмлар. Шахсий фойдаланиш учун ва кейинчалик олиб чиқиб кетиладиган заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо соатларни олиб киришда декларацияда кўрсатиш зарур.

3. Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар: 
Қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи ва заҳарли моддаларни олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган.

4. Бадиий ва маданий-тарихий бойликлар. Антиквар буюмлар, шунингдек маданий ёдгорликлар сирасига киритилган (махсус рухсатсиз) товарларни олиб кириш/чиқиш тақиқланган.

5. Валюта. 10 минг АҚШ долларига эквивалент миқдордан ортиқ бўлмаган пул маблағларини декларацияда кўрсатмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилган.

6. Бошқа буюмлар. Шахсий фойдаланиш учун зарур бўлган ва кейинчалик олиб чиқиб кетиладиган фотоускуналар, мўйналар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни олиб киришда декларацияда кўрсатиш зарур.
60 мл дан ортиқ атир учун бож тўланади.

7. Олиб кириш/чиқиш тақиқланган:
- тангалар;
- Корея Республикаси конституцияси томонидан «жамоат хавсизлигига таҳдид солувчи» деб талқин қилинган босма ва бошқа материаллар
- наркотиклар ва психотроп моддалар; 
- ҳайвонлардан олинган тиббиёт препаратлари, жумладан айиқ ўти ва мушк;
- ўсимликлардан олинган тиббиёт препаратлари, жумладан турли илдизлар ва б.; 
- зсимликлар, мевалар ва сабзавотлар, шунингдек қишлоқ хўжалик ва ўрмончилик маҳсулотлари (махсус рухсатномасиз).

493

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР