Orphus tizimi

Қўмита ҳақида

Хитой

1. Спиртли ичимликлар ва сигаретлар: 

1,5 л гача миқдорда спиртли ичимликлар, 600 донагача сигарет миқдорида тамаки маҳсулотларини олиб киришга рухсат берилган.

2. Заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо буюмлар: Заргарлик маҳсулотларини шахсий эҳтиёжлар доирасида божсиз олиб киришга рухсат берилган.
Оғирлиги 50 г дан ортиқ бўлган қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмларини ХХР га киришда декларацияда кўрсатиш ва мамлакатдан чиқиб кетишда албатта олиб кетиш зарур.

3. Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар.
ХХР га қурол ва қуролни имитация қилувчи предметлар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни олиб кириш тақиқланган

4. Валюта.
Олиб кириладиган хорижий валюта миқдори чекланмаган. 5000 АҚШ долларидан ортиқ хорижий валютани олиб ўтишда уни декларацияда кўрсатиш зарур. Чегарадан олиб ўтиладиган хитой юанининг миқдори 6000 дан ошмаслиги керак.

5. Олиб кириш тақиқланган:

қалбаки пуллар, облигациялар ва қимматли қоғозлар,
ХХР нинг сиёсати, иқтисодиёти, маданияти ва маънавиятига зарар етказадиган босма нашрлар, фотоплёнкалар, фотосуратлар, овозли ёзувлар, кино-, видео- ва магнит плёнкалари, лазер видео- ва аудиодисклар, компьютер дастурлари ва бошқа материаллар;
турли заҳарловчи моддалар;
наркотик моддалар, шунингдек психотроп воситалар (наркотикларни олиб қириш бўйича тақиқни бузган шахсларга кўп ҳолларда ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ жазоси берилади);

таркибида хавфли касаалантирувчи микроблар бўлган предметлар ва буюмлар;
одам қони ва ундан ишлаб чиқарилган препаратлар (лимфа ва б.);
- мевалар ва сабзавотлар, ҳайвонларнинг тулумлари, тупроқ, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг патоген микроорганизмлари, ҳайвонларнинг қайта ишланмаган терилари, уларнинг қони, мўйнаси, туёқлари, ёғлари ва мойлари, гўшти ва ички аъзолари, хом сут, пишлоқлар, ёғ, қаймоқ, зардоб.
- олиб кириш тақиқланган ҳамма предметлар ва буюмлар;
- ноёб ва қимматбаҳо ҳайвонлар, ўсимликлар, уруғлар.

544

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР