Orphus tizimi

Қўмита ҳақида

Божхона органлари хизматига қабул қилиш қоидалари

Бўш иш ўринлари ҳақида маълумот Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилган бўлиб, доимий янгилаб борилади.


Ўзбекистон Республикаси божхона органлари хизматига ҳамда ушбу тизимнинг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар гуруҳи лавозимларига ишга, шунингдек Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга кириш истагида бўлган фуқаролар учун

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 8 июлдаги ПФ-1815-сонли Фармони асосида ташкил этилган.

Божхона органлари хизмат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Божхона хизмати тўғрисида”ги, “Бож тарифи тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ички идоравий норматив ҳужжатлари асосида амалга оширади.

Божхона органларининг асосий вазифалари этиб:

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;

божхона тўловларини ундириш;

божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;

ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини ҳамда товар номенклатурасини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.

Божхона органларига номзодларга қўйиладиган талаблар

Божхона органларига бугунги кунда инспектор, кичик инспектор, кичик инспектор-кинолог лавозимларига, хизматчи, ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳларига ишчилар қабул қилинади.

Божхона органлари хизматига 18 ёшга тўлган, 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Божхона органлари хизматининг инспекторлик ва кичик инспектор-кинолог лавозимларига муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, сафарбарлик чақирув резервида бўлган, ҳарбий кафедрада таҳсил олган ёки қонунчилик асосида ҳарбий хизматни ўтамаган номзодлар қабул қилинади.

Божхона органларининг қўриқлаш хизматининг кичик инспектор-соқчи (навбатчи) лавозимларига номзодлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаган бўлишлари талаб этилади.

Ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳи ишчиларининг мажбурий ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши талаб этилмайди.

Божхона органларининг инспекторлик лавозимига номзодлар олий маълумотли, ҳуқуқшунос ёки иқтисодий йўналишлардаги мутахассисликларга (молиячи, бухгалтер, божхона иши, банк иши, солиқ, бизнесни бошқариш, маркетинг) бўлиши талаб этилади.

Кичик инспектор-соқчи (навбатчи) лавозимига номзодлар ўрта ёки ўрта-махсус маълумотга эга, кичик инспектор-кинолог лавозимига номзодлар ўрта-махсус маълумотга эга кинолог, ит ўргатувчи инструктор, ветеринар, зоотехник мутахассисликларига эга бўлиши талаб этилади.

Кичик инспектор-соқчи (навбатчи) ва кичик инспектор-кинолог лавозимларига мутахассислиги бўйича амалий иш тажрибаси бор ёки муддатли ҳарбий хизмати даврида стажга эга бўлган номзодларга танловда устуворлик бералади.

Божхона органларининг ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳи техник ва хўжалик ишлари лавозимларига (боғбон, фаррош, сантехник, ҳовлибон ва ишчи) умумий ўрта маълумотга эга номзодлар ишга олинади.

Идоравий техник ёрдамчи лавозимларига олий маълумотли ҳуқуқшунос ёки иқтисодий йўналишлардаги мутахассисликларга эга номзодлар божхона органларининг инспекторлик лавозимига заҳира сифатида қабул қилиниши мумкин.

Божхона органларига номзодлар танлов асосида қабул қилинади. Номзодлар божхона органларида мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда хизматга (ишга) олинади.

Божхона органларида бўш лавозим бўлмаганда ёки мавжуд бўш лавозимга номзодлар танланиб бўлинган бўлса, мурожаат қилувчилар номзодлар захирасига киритилади.

Танлов шартлари билан ҳудудий божхона бошқармаларининг Кадрлар хизмати орқали танишиш мумкин.

Қуйида божхона органларига кириш истаги бўлган фуқаролар учун савол-жавоб тарзида қўшимча маълумотлар тақдим қилинмоқда:

1. Божхона органларига ишга кириш учун қаерга ва кимга мурожаат қилиш лозим?

Божхона органларига ишга кириш истаги бор фуқаролар ўзлари яшаётган ва доимий рўйхатда турган ҳудуддаги божхона органларининг Кадрлар хизматларига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат этиш вақтида иш тури, касб йўналишини аниқлаб олиш зарур бўлади. Масалан, божхона пости инспектори, Олий ҳарбий божхона институти аниқ ёки ижтимоий фанлар ўқитувчиси, Миллий кинология маркази кинологи, ветеринари, молия-иқтисодиёт бўлимлари ҳисобчиси, оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи инспектори ва ҳ.к.з.

2. Мен истиқомат қилаётган ҳудуддаги божхона органлари манзилини қаердан билиш мумкин?

Сиз истиқомат қилаётган ҳудуддаги божхона органлари манзилини Давлат божхона қўмитасининг интернетдаги customs.uz сайтидан ҳамда қуйидаги рўйхатдан билишингиз мумкин:

Божхона органи

Манзил, телефон, факс, электрон почта

ДБҚ Марказий аппарати

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ўзбекистон шоҳ кўчаси 3-уй.

Телефон оператор орқали: 120-76-00 (ички 22-09, 22-21) ёки автооператор орқали 120-76-15 info@customs.uz

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри Турон кўчаси 57-уй. Телефон (361) 224-01-19. Факс (361) 224-01-25

nukus@customs.uz

Андижон

Андижон шаҳар А.Юлдашев кўчаси 48-уй. Телефон (374) 228-48-39. Факс (374) 228-48-40 andijan@customs.uz

Бухоро

Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 352-уй. Телефон (365) 770-06-36. Факс (365) 770-06-31 bukhara_customs@exat.uz

Жиззах

Жиззах шаҳри “Тошкент” кўчаси 5-уй. Телефон (372) 504-49-93. Факс (372) 223-26-90 jizzax@customs.uz

Қашқадарё

Қарши шаҳри А.Навоий шоҳ кўчаси 3а-уй. Телефон (375) 221-14-18. Факс (375) 221-05-01 qarshi@customs.uz

Навоий

Навоий шаҳри Ғалаба шоҳ кўчаси 176а-уй. Телефон (436) 223-08-65. Факс (436) 223-87-87 navoiy@customs.uz

Наманган

Наманган шаҳри, Ирригатор кўчаси, 2а-уй. Телефон (369) 234-11-16. Факс (369) 2343224 namangan@customs.uz

Самарқанд

Самарқанд шаҳри Фарход кўчаси 34а уй. Телефон (366) 234-01-39. Факс (366) 234-26-26 samarqand@customs.uz

Сирдарё

Гулистон шаҳар, 1-мавзе, Абдурахманов кўчаси 7-уй. Телефон (367) 225-48-67
Факс (367) 227-89-45 sirdaryo_customs@exat.uz

Сурхондарё

Термиз шаҳри Султон Саодат кўчаси 286-уй. Телефон (376) 225-24-51

Факс (376) 225-26-05 termiz@customs.uz

Тошкент вилояти

Тошкент шаҳри, Дархон Тепа кўчаси, 7а-уй. Телефон (371) 120-86-09

Факс (371) 120-86-10 toshkent_viloyati@customs.uz

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри Бунёдкор шоҳ кўчаси, 35-уй. Телефон (371) 120-76-76. Факс (371) 120-76-74 toshkent_shahri@customs.uz

“Тошкент-АЭРО” ИБК

Тошкент шаҳри Сирғали тумани “Тошкент” халқаро аэропорти. Телефон (371) 120-86-30. Факс (3712) 255-83-89. toshkent_aero@customs.uz

Хоразм

Хоразм вилояти Урганч шаҳар Ж.Мангуберди кўчаси 95-уй. Телефон (362) 224-59-20. Факс (362) 224-59-15. xorazm@customs.uz

Фарғона

Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 52а-уй Телефон (373) 244-67-31 Факс (373) 244-67-32. fergana@customs.uz

Миллий кинология маркази

Тошкент шаҳри, Сирғали тумани Қипчоқ кўчаси 2-тор кўча 9-уй. Телефон (371) 258-63-22. Факс (371) 258-75-99 mkm@customs.uz

Олий ҳарбий божхона институти

Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Қозиробот кўчаси 2-тор кўча, 118-уй. Телефон (371) 245-59-86. Факс (371) 227-46-56 ohbi.uz

3. Кадрлар хизматларининг иш вақти ҳақида маълумотни қаердан олиш мумкин?

Божхона органларининг Кадрлар хизматлари иш вақти ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 09:00 дан 18:00 га қадар белгиланган.

4. Бугунги кунда қайси иш ўринларига асосан ишга олинмоқда?

Бугунги кунда аксарият номзодлар чегара ва ташқи иқтисодий божхона постлари инспекторлик лавозимларига қабул қилинмоқда. Номзодлар бўш лавозим мавжудлигига қараб хизматга қабул қилинмоқда ёки бўш лавозим пайдо бўлгунига қадар номзодлар захирасига киритилади.

Чегара божхона пости – республикамизнинг чегара ўтиш пунктларида, аэропортларида, темирйўл вокзалларида фаолият юритиб, йўловчи, транспорт воситалари ва юкларни божхона назоратини амалга оширади.

Ташқи иқтисодий фаолият божхона пости – республикамиз ташқи савдо юклари келиб тушадиган ва сақланадиган масканларида фаолият юритиб, импорт, экспорт ва транзит юкларни божхона назоратини амалга ошириш, ўрнатилган тартибда божхона тўловлари (бож, қўшимча қиймат солиғи, акциз, йиғимлар) ундиришни амалга оширади.

5. Бугунги кунда божхона органларига қандай мутахассисликка эга номзодлар ишга қабул қилинади?

Бугунги кунда олий маълумотли, иқтисодий, юридик мутахассисликларга эга, молиячи, бухгалтер, божхона иши, банк иши, солиқ, бизнесни бошқариш, маркетинг каби мутахассисликка эга номзодлар ишга қабул қилинади.

Шунингдек, аэропорт ва хорижий фуқаролар ҳаракати кўп бўлган чегара божхона постларидаги мавжуд бўш лавозимларидан келиб чиқиб, мутахассислиги бўйича чет тилларидан бирида (инглиз, немис, француз, корейс, япон ва хитой) суҳбатлаша оладиган, ёза оладиган ва тушунтириб бера оладиган мутахассислар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин.

6. Қайси олий ўқув юртлари битирувчилари ишга кириш истагида божхона органларига мурожаат қиладилар?

Масалан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университети ва республикамизнинг иқтисодий ва юридик мутахассислик бўйича битирувчиларни тайёрлаб берувчи олий ўқув юртлари.

7. Божхона органларига ишга киришда танлов мавжудми?

Ҳа, мавжуд. Бўш муносиб лавозим бўлганида, номзоднинг ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилгач, божхона органларининг тегишли хизматлари масъул ходимлари билан суҳбат ўтказилади (ёки коллегиал тарзда комиссия суҳбатидан ўтадилар). Фақат танланган номзодлар ишга олинадилар. Танлов шартларини Кадрлар хизматларидан билиш мумкин.

Ёрдамчи ва ишчи тоифасидаги ходимлар Меҳнат кодекси талаблари асосида маҳаллий шифохоналарда кўрикдан ўтиб, соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома тақдим қиладилар.

8. Номзоднинг соғлигига нисбатан чеклов мавжудми?

Номзодлар жисмонан соғлом бўлиши лозим. Номзодлар ҳарбий тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрикда яроқсиз деб топилганлар ишга олинмайди.

9. Номзодлар чет тилларидан бирини билиши мажбурийми?

Мажбурий эмас, бироқ танлов вақтида бунга эътибор берилади.

10. Божхона органларига ишга киришда мажбурий ҳарбий хизматни ўтаган бўлиш шартми?

Номзодлар ҳарбий хизматни ўтаган, сафарбарлик чақирув резервида бўлган, ҳарбий кафедрада ўқиган ёки қонунчилик асосида мажбурий ҳарбий хизматни ўтамаган бўлиши мумкин.

Ёрдамчи ва ишчи тоифасидаги ходимлар Меҳнат кодекси талаблари асосида кўриб чиқилади.

11. Номзодларга ёш бўйича чекловлар мавжудми?

Ҳа мавжуд. Масалан, мансабдор шахслар (тушунарли бўлиши учун асосий фаолият билан шуғулланувчи ҳарбийлашган кийимбошда юрувчи ходимларимиз) ёши 18 га тўлган, 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлишлари лозим. Ёрдамчи ва ишчи тоифасидаги ходимларга чеклов ўрнатилмаган.

Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга кирмоқчи бўлганлар:

- ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

- ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) бўлган;

- ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

- йигитлар учун бўй 170 смдан (қиз болалар учун 165 см) паст бўлмаслиги лозим.

12. Мен Навоий шаҳрида доимий истиқомат қиламан. Навоий вилояти божхона бошқармасига мурожаат этсам, ўша ерда ишлайманми?

Бўш муносиб лавозим бўлса, ҳа. Аммо, бўш лавозим бўлмаганида, номзод (шунингдек унинг яқинлари) розилиги билан республиканинг бўш лавозим бўлган бошқа божхона органига (вилоятларга) юборилиши мумкин.

Шуни ҳам назарда тутиш керакки, божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, ҳарбийлаштирилган орган. Номзод ишга киришида республиканинг ҳар қандай ҳудудида ишлаш мажбурияти олинади.

Ушбу қоидалар меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ёрдамчи ва техник ишчиларга татбиқ этилмайди (дурадгор, электрик, боғбон, ҳовлибон, фаррош, чилангар, иш юритувчи, комендант, омборчи ва х.к.з.)

13. “Тошкент-АЭРО” ИБК тузилмаси қандай тузилма?

Тошкент халқаро аэропорти хорижий йўловчилар ва юкларни ташувчи ҳаво кемаларини қабул қилувчи энг йирик ва асосий аэропорт ҳисобланади. Тошкент халқаро аэропортига келган йўловчилар ва юкларни божхона расмийлаштируви айнан “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида амалга оширилади.

14. Маълумот даражаси магистр ёки бакалавр бўлиши талаб этиладими?

Фақат Олий ҳарбий божхона институтига ўқитувчилик лавозимига номзодлар магистр бўлиши талаб эталади. Қолган лавозимларга талаб этилмайди.

15. Муайян ихтисослик ва касб турини талаб этадиган лавозимлар қайсилар?

Бундай лавозимларни билиш учун Кадрлар хизматларига мурожаат қилиб билиш мумкин бўлади. Чунки, штатлар чекланганлиги боис, уларнинг бўш бўлиши (вакант) кам ҳолларда кузатилади. Мансабдор шахслар тоифасида бундай лавозимларга ахборот тизимлари дастурчилари, қурувчилар, журналистлар, кинологлар, бухгалтерлар, ўқитувчилар, кимёгарлар, тиббиёт ходимлари. Ёрдамчи ва техник ишчилар тоифасида - дурадгор, электрик, боғбон, сантехник, чилангар, авточилангар, автомеханик, иссиқлик қозонхонаси оператори.

16. Давлат божхона қўмитасининг Марказий аппарати бўш лавозимларига ишга кириш учун кимга мурожат қилиш лозим?

Давлат божхона қўмитасининг Марказий аппарати бўш лавозимларига ишга кириш учун қўмитанинг Кадрлар бош бошқармасига мурожаат қилиш лозим. Шуни инобатга олиш керакки, Марказий аппаратга асосан божхона органларида 2-3 йил ишлаб тажрибага эга бўлган божхона ходимларига устунлик берилади. Ёрдамчи ва ишчи тоифасидаги бўш лавозимларга бундай талаб қўйилмайди.

17. Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга кириш тартиби билан танишиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш” тўғрисидаги 141-сонли қарори ҳамда Адлия вазирлигидан 2015 йил 5 март куни 2659-рақам билан рўйхатдан ўтган “Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан танишиш лозим. Бундан ташқари, божхона органларининг Кадрлар хизматларидан маълумот олиш мумкин.

Шуни унутмаслик керак-ки, номзод Институтга қабул қилинса ва ўқишни тамомлаганидан сўнг 5 йил муддат давомида ўз хоҳишига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг Интизомий уставига асосан божхона органларидан бўшатилса ёҳуд содир этилган жинояти учун озодликдан маҳрум этилса улардан ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундириб олинади.

! Шунга эътибор қаратиш лозимки, Олий ҳарбий божхона институтига ўқиш истагидаги абитуриентлар 1 февралдан 1 апрелга қадар ариза билан божхона органларининг Кадрлар хизматларига мурожаат қилишлари лозим. Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган аризалар қабул қилинмайди.

18. Бошқа органлардаги каби божхона органларида ҳам асосий ишда ишлайдиган мутахассислар, бошқарувчилар ҳамда техник ишни амалга оширувчи ёрдамчи ва ишчилар ишлайдими?

Худди шундай. Божхона органларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган эканлиги сабабли, муайян мажбурият ва ҳуқуққа эга бўлган мансабдор шахслар ҳамда ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳи ишчилари ишлайди. Мансабдор шахслар ҳарбийга тенглаштирилган касб бўлиб, алоҳида тартиб, қоидалар билан тартибга олинади. Ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳи ишчилари билан меҳнат муносабатлари Меҳнат Кодекси асосида тартибга солинади.

19. Божхона органи мансабдор шахси билан ёрдамчи ва техник ишчилар тоифалари орасида фарқ нимада?

Божхона органлари мансабдор шахслари деганда, асосий фаолият билан шуғулланувчи ҳарбийлашган кийимбошда юрувчи ходимларимиз тушунилади. Улар божхона органларида хизмат олиб борадилар. Уларга лавозими ва хизмат йилларига мувофиқ махсус унвон берилади. Хизматни ўташ тартиби, шарт ва талаблар ҳарбийлар каби алоҳида низом ва қоидалар билан тартибга солинади.

Ёрдамчи ва техник ишчилар - асосий фаолиятга бевосита боғлиқ бўлмаган хўжалик ва идоравий ишлар билан шуғулланувчилар (ЭХМ оператори, ёрдамчи, мутахассис, техник, боғбон ва х.зо) тушунилади. Улар билан меҳнат муносабатлари Меҳнат Кодекси, Касаба уюшмаси ва иш берувчи ўртасидаги жамоат шартномалари шартлари асосида тартибга солинади.

20. Мансабдор шахслар ва ёрдамчи ишчи ходимларнинг иш ҳақлари миқдорини билиш мумкинми?

Иш ҳақи миқдори ҳар бир лавозим ва ишнинг турига қараб аниқланади. Тахминий миқдорни билиш учун Кадрлар бўлимларига мурожаат қилиш лозим бўлади. Божхона органларида бошқа давлат органлари каби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш қонунчилигида белгиланган миқдорларга амал қилинади.

21. Агар мен педагогик тажрибага эга бўлсам ва шу касбни давом эттириш истагида бўлсам, божхона органларида менга ҳам иш топиладими?

Ҳа албатта. Божхона органлари таркибида Олий ҳарбий божхона институти фаолият олиб боради. Сизнинг мутахассислигингиз, тажрибангиз илмий даражангизга муносиб бўш лавозим бўлса, кўриб чиқилади. Институт божхона органлари учун бакалавр даражасидаги божхона ҳуқуқи ва божхона иши мутахассисликлари бўйича мутахассис тайёрлаб беради.

22. Олий ҳарбий божхона институтига ўқитувчиликка ишга киришда талаблар умумий талаблардан фарқланадими?

Ишга кирувчилар учун умумий талаблар Олий ҳарбий божхона институтига ўқитувчиликка кирувчи номзодларга татбиқ этилади.

Педагогик ва илмий-тадқиқот қобилияти, илмий даражаси юзасидан қўшимча талаблар қўйилиши мумкин.

23. Ҳарбий мутахассисликка эга ёки ҳарбий соҳада иш стажига эга кадрлар ҳам божхона органларига олинадими?

Олий ҳарбий божхона институтига тингловчиларнинг ҳарбий тарбиясини шакллантириш, харбий низомларга риоя қилишга ўргатиш, сафда туриш ва юришини машқ қилдириш, шунингдек ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда ҳаракат қилиш, жанговар шайликни таъминлаш йўналишида божхона органларида бўш лавозим бўлганида кўриб чиқилиши мумкин.

24. Менинг ёшим 18 да. Академик лицейни тамомлаш арафасидаман. Келгусида божхона органларида ишлаш истагим бор. Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга кириб уни тамомласам, божхона ходими бўла оламанми?

Ҳа албатта. Божхона органлари таркибида Олий ҳарбий божхона институти фаолият юритиб, божхона органлари учун бакалавр даражасидаги божхона ҳуқуқи ва божхона иши мутахасисликлари бўйича мутахассисларни тайёрлаб беради.

25. Божхона органлари фаолияти ҳақида дастлабки тушунчага эга бўлиш учун унда қандай соҳавий йўналишлар мавжудлигини билиш мумкинми?

Божхона органлари фаолияти ҳақида дастлабки қуйидаги меъёрий ҳужжатлар билан танишишни тавсия этамиз:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги 302-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 10 августдаги 1595-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона хизмати тўғрисидаги Қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини;

Ўзбекистон Республикасининг Бож тарифи тўғрисидиги Қонунини.

Божхона органлари ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги соҳавий йўналишларда фаолият олиб боради (асосийлари келтирилган):

Асосий йўналиш:

Контрабандага қарши курашиш

Божхона текширувлари ва суриштирув

Божхона назоратини ташкил этиш

Божхона тарифларини тартибга солиш ва тўловлар ҳисобини юритиш

Валюта назорати

Марказий божхона лабораторияси

Халқаро божхона ҳамкорлиги

Божхона статистикаси ва таҳлили

Божхона органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича:

Олий ҳарбий божхона институти (божхона органларига кадрлар тайёрлаш)

Божхона органларини кадрлар билан жамлаш

Молия-иқтисодиёт

Ҳуқуқий (методология)

Ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш

Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар

Божхона органлари моддий-техника таъминоти

Божхона иншоотларини қуриш ва таъмирлаш

Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик

Божхона бино ва иншоотларини қўриқлаш

Автохўжалик

Кинология (хизмат итларини тайёрловчилар ва божхона постларидаги кинологлар)

26. Божхона органлари мансабдор шахслари лавозимига номзодлар билан суҳбатда қандай саволлар берилиши мумкин?

Номзодлар билан суҳбатда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

-ўз мутахассислигини яхши билиши;

-амалий тажрибага эга бўлса, ишни тартибга солувчи ҳужжатларни;

-Ўзбекистон тарихини;

-Ўзбекистон ҳудудида яшаб ўтган машҳур тарихий шахсларни (давлат арбоблари, адабиёт, санъат, фан) ҳаёти ва ижодини;

-Ўзбекистон Республикаси Президентнинг асарларини;

-давлатимиз суверенитетини ифода этувчи рамзларини (пули, герби, мадҳияси, мустақиллик асослари);

-Ўзбекистон Републикаси Конституциясини;

-давлат бошқарув шаклини;

-ташқи сиёсат принципларини;

-иқтисодий ривожланишда танланган йўлни;

-юридик ва иқтисодий атамаларни.

27. Хизмат итини тайёрловчи ва божхона постларидаги кинологларга қандай талаблар қўйилади?

Божхона органларига хизмат итлари Миллий кинология марказида тайёрланади. Инструкторлик лавозимларига 18-30 ёшдаги кинологлар, хизмат итлари инструктурлари, ветеринарлар, зоотехниклар танлов асосида, бўш лавозимдан келиб чиқиб олинади. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматда кинолог лавозимларда хизмат қилган номзодлар ҳам кўриб чиқилади.

Мазкур маълумотларнинг лотин алифбосидаги матнини кўчириб олиш


7348

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР