Orphus tizimi

Эълонлар ва тендерлар

Электрон божхона юк декларациясини эндиликда тадбиркорларнинг ўзлари божхонага тақдим қилишлари мумкин

Электрон божхона юк декларациясини эндиликда тадбиркорларнинг ўзлари божхонага тақдим қилишлари мумкин

Маълумки, бугунги кунга қадар тадбиркорлар экспорт ва импорт амалиётларини бажариш чоғида божхона юк декларацияларини тўлдириш учун албатта божхона брокерига мурожаат қилар ҳамда ортиқча харажат сарфлаб, шартнома асосида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар кўмагида ушбу ишни амалга оширишлари зарур эди.

Чунки, амалдаги тартибларга кўра божхона органларига божхона юк декларацияларини тақдим этиш ваколати фақатгина тегишли малака аттестатига эга бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга берилган эди холос.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон фармонига мувофиқ тадбиркорларга бу борада янада кенг қулайликлар яратилди.

Яъни, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона брокерларига мурожаат қилмасдан туриб, божхона юк декларацияларини интернет тармоғи орқали ўзлари тўлдирган ҳолда божхона органларига электрон тарзда тақдим этиш ҳуқуқи берилди. 

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати


15.05.2018 288

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР