Orphus tizimi

Қонунчиликдаги ўзгаришлар

“Урганч” халқаро аэропортидан ҳаракатланган йўловчиларнинг 96 фоизи “яшил йўлак”ни танладилар

“Урганч” халқаро аэропортидан ҳаракатланган йўловчиларнинг 96 фоизи “яшил йўлак”ни танладилар

  Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 814-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Республиканинг барча халқаро аэропортларида бўлгани каби, “Урганч” халқаро аэропортида ҳам 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича "яшил” ва "қизил” йўлак тизими амалиётга татбиқ этилди.
   Жорий қилинган қулайликлар натижасида божхона расмийлаштируви соддалашгани, назоратнинг самарали усуллари қўлланилаётганини таъкидлаган йўловчи Гуландом Ниёзқулиева жорий йилнинг 2 январь куни Москвадан Урганчга келиб, “яшил йўлак” орқали ҳаракатланганлигини маълум қилди.
   - “Урганч” ҳалқаро аэропортида “яшил” ва “қизил” йўлакларни кўриб, жуда ҳурсанд бўлдим. Бу тизим орқали божхона назоратидан тез фурсатда ўтиб олдим. Олдинлари ҳам мамлакатимизга ҳаво транспорти орқали ҳаракатланганман ва аэропортларда божхона назоратидан ўтишда анча ушланиб қолар эдим. Эндиликда эса ёнимда мавжуд бўлган буюмлар ва валюта миқдорини оғзаки равишда айтиб, яшил йўлакдан ўтиб олдим. Бу нафақат менга, балки бошқа йўловчиларга ҳам жуда маъқул бўлди, дейди у биз билан суҳбатда.
  Такидлиш лозимки, 2018 йилнинг дастлабки 10 кунлигида “Урганч” халқаро аэропортида 22 та авиарейслар орқали 2 минг 720 нафар йўловчи ҳаракатланган бўлса, шундан, 2 минг 612 нафари, яъни 96% йўловчи “яшил” йўлакни танлаганлар.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати


11.01.2018 419

 
Муҳокама матни*
Защита от автоматических сообщений
Файл юклаш

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР