Orphus tizimi

Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Божхона тизимида тадбиркорлик субъектларига жуда катта қулайлик ва имкониятлар яратилди

Божхона тизимида тадбиркорлик субъектларига жуда катта қулайлик ва имкониятлар яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил апрель ойида “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинди.

Мазкур Фармонлар билан тадбиркорлик субъектларига жудаям катта қулайлик ва имкониятлар яратилди, десак муболаға бўлмайди. Яъни, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги, шу жумладан божхона соҳасига тааллуқли бир нечта турдаги рухсатномалар, лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турлари бирлаштириш йўли билан бекор қилинди.

Эндиликда Фармонга мувофиқ:

- 2018 йил 1 июндан бошлаб “божхона омбори”, “бож олинмайдиган савдо дўкони” ҳамда “эркин омбор” фаолияти билан шуғулланиш учун бериладиган лицензиялар амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда бериладиган бўлди.

Маълумот ўрнида, бунга қадар “божхона омбори”, “бож олинмайдиган савдо дўкони” ҳамда “эркин омбор” фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар божхона органи томонидан чекланган муддатга, яъни 5 йил муддатга берилар эди;

- агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия даъвогари кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг, лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилди. Бунда, лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши шарт.

Маълумот ўрнида, авваллари тадбиркорларга бундай имкониятлар яратилмаган, яъни агар мурожаатчига рад этиш тўғрисида жавоб хати етиб бормаса, у қайтадан мурожаат қилишига тўғри келар эди;

- 2018 йил 1 июндан бошлаб, божхона ишига тегишли қуйидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди:

товарларни вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома бериш;

товарларни йўқ қилишга рухсатнома бериш;

товарларни давлат фойдасига воз кечишга рухсатнома бериш;

товарларни реэкспорт қилишга рухсатнома бериш;

товарларни реимпорт қилишга рухсатнома бериш;

хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш;

божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш.

Тадбиркорлик субъектлари мазкур рухсатномаларни олиш учун ДБҚнинг ҳудудий бошқармаларига ариза билан мурожаат қилар, мазкур мурожаатлар божхона органи томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилар ва натижаси бўйича тадбиркорлик субъектларига жавоб хати тақдим этилар эди. Ушбу жараёнга тадбиркорнинг камида 15 кун вақти кетар эди.

Эндиликда, товарларни юқорида қайд этилган божхона режимларига жойлаштиришда ҳамда хорижий автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришда тадбиркор божхона органидан мазкур рухсатномаларни олмасдан, тўғридан-тўғри божхона расмийлаштируви ва назоратини амалга оширишлари мумкин бўлади.

Статистик маълумотларга назар ташласак, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бўйича 2017 йил давомида юқорида қайд этилган рухсатномаларни олиш учун тадбиркорлардан жами 1065 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1016 тасига рухсатномалар берилган.

Мазкур Фармонлар қабул қилингунга қадар:

- этил спиртини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транзити учун;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига алюминий кукуни ва қурумини (ТИФ ТН кодлари 760310000, 760320000) олиб кириш учун;

илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилишга рухсат бериш учун тадбиркор томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида ваколатли давлат идораларининг рухсатномасини тақдим этар эди. Эндиликда, Фармон талабларидан келиб чиқиб, ушбу рухсатномаларни бериш ҳам 2018 йил 1 июндан бекор қилинди.

Шунингдек, товарларни божхона ҳудудида ва божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга жойлаштириш учун:

- устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун - қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асослари келишилганлиги бўйича;

- устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида Ташқи савдо вазирлиги томонидан хулосалар бериш бекор қилинди.

Бунга қадар, давлат улуши бор корхоналар мазкур хулосаларни тақдим этгандагина товарларни божхона ҳудудида ва ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга жойлаштириш имкониятига эга бўлар эди.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг беш ойи давомида ДБҚ томонидан тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Хусусан, экспортёрларни қўллаб қуватлаш, уларга қулай муҳитни яратиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси божхона хизматлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан “Соддалаштирилган божхона йўлаги” тизимини жорий қилиш бўйича Битимлар имзоланди.

Битимда ТИФ ТН бўйича 07 гуруҳ, 08 гуруҳ, 1202 позиция, 20 гуруҳ ҳамда 21 гуруҳдаги “қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари”га “Соддалаштирилган божхона йўлаги” тизимини қўллаш назарда тутилган.

Мазкур Битим шартларига мувофиқ, Битим объекти ҳисобланган “қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари” экспорт қилинганда қабул қилувчи мамлакатда товарлар божхона кўригидан озод қилиниши белгиланган.

Ушбу тартиб республикамиздан Россия, Қирғизистон ҳамда Тожикистон Республикасига “қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари”ни экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига жуда катта қулайлик яратади. Бундай қулайлик билан тадбиркорлар ортиқча вақт ҳамда маблағ сарфламасдан, қисқа муддатларда товарларни реализация қилиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, Муҳтарам Президентимиз томонидан Давлат божхона хизмати органлари фаолиятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик қилаётган баъзи тартиб-таомиллардан бири сифатида қуйидагича:

“импорт товарлар ҳар бир божхона режимида алоҳида-алоҳида текширувдан ўтказилиши, бундай божхона режимларининг бир нечталиги, нима учун мамлакатимиз ҳудудининг ўзида битта юк бир неча маротаба текширилиши кераклиги, бундан ким манфаатдор эканлиги, ҳар бир текшириш қўшимча харажат талаб қилиши, шунингдек, ички молиявий имкониятлар чексизми” дея асосли эътирозлар билдирилган эди. Ушбу белгилаб берган йўналишлардан келиб чиқиб, божхона кўриги жараёни умуман ислоҳ қилинди.

Бунда Республикага олиб кирилаётган ва ундан олиб чиқилаётган (барча божхона режимларига тааллуқли) товар ва транспорт воситалари фақат дастлабки божхона режимига расмийлаштириш вақтида бир маротаба божхона кўригидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

Бунинг натижасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси ва божхона органларининг товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви учун сарфлайдиган вақти сезиларли даражада қисқаришига эришилган.

Фаррух Бўронов,

Самарқанд вилоят

божхона бошқармаси

бош инспектори


13.06.2018 238

0
Guest
Ассалому алейкум савлоим бор эди. Ишлаб турган ёпик турдаги божхона омборини лицензиясини муддати 2019 йил тугайди. шу ишлаб турган божхона омборини лицензияси амал қилиш муддати чекланмаган булиши учун корхона нима килиши керак ёки уш берилган лицензия автомат равишда амал қилиш муддати чекланмаган божхона омборига айланадими?
олдиндан рахмат
Исм Жавоб 0
0
Ботир
Ассалому алейкум савлоим бор эди. Ишлаб турган ёпик турдаги божхона омборини лицензиясини муддати 2019 йил тугайди. шу ишлаб турган божхона омборини лицензияси амал қилиш муддати чекланмаган булиши учун корхона нима килиши керак ёки уш берилган лицензия автомат равишда амал қилиш муддати чекланмаган божхона омборига айланадими?
олдиндан рахмат
Исм Жавоб 0
 
Муҳокама матни*
Защита от автоматических сообщений
Файл юклаш

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР