Orphus tizimi

Боғланиш

Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича статистик маълумотлар

Давлат божхона қўмитасига 2017 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари ижроси бўйича давлат божхона хизмати органларида бир қатор амалий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитасида ўтказилаётган Ҳайъат 
ва ҳудудий божхона бошқармаларидаги кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали давлат божхона хизмати органларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олиниб, зарур бўлса муаллиф билан шахсан учрашувлар ташкил этилиб, муаммо ва масалалари ҳал этилмоқда.

Бундан ташқари, ДБҚ марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш, уларга асосланган жавоб хатларини юбориш, шу билан бирга чуқур таҳлил қилиш, шикоятларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш (айниқса такрорий мурожаатларни), уларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслигини таъминлаш бўйича зарур тадбирлар кўрилмоқда.

2017 йил мобайнида ДБҚга жисмоний ва юридик шахслардан жами 3903 та (жисмоний шахслар 2390 та, юридик шахслар 1513 та) мурожаатлар келган.

Жами келиб тушган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, божхона ходимларинниг ноқонуний ҳаракатлари бўйича 164 та, хизматдан ноқонуний бўшатилганлиги ва хизматга қайта тиклаш тўғрисида 927 та, божхона назоратини ўтказиш ва расмийлаштирув тўғрисида 1025 та, божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзлар тўғрисида 485 та, олиб қўйилган товар-моддий бойликлари ёки жарималарни қайтариш тўғрисида 165 та ва бошқа масалалар бўйича 1137 та.

Назоратга олинган мурожаатларнинг 395 тасига чоралар кўрилди, 
3385 таси бўйича тушунтиришлар берилди, амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилиб 59 таси рад этилди, 64 таси кўриб чиқиш босқичида.

Ҳисобот даврида ДБҚ раҳбарияти ва Марказий аппаратининг тегишли бошқармалари ходимлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахслар билан 3702 та сайёр ва шахсий қабуллар ўтказилди.

ДБҚда қайд этилган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларни божхона расмийлаштируви ҳамда имтиёзлар билан боғлиқ масалалар қизиқтирмоқда.

2017 йил давомида келиб тушган мурожаатларнинг 1510 таси ёки жами мурожаатларнинг 38,6% айнан божхона расмийлаштируви ёхуд имтиёзлар билан боғлиқ масалаларга бағишланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С.Исмоилов бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда республиканинг барча вилоятларида аҳоли ва тадбиркорлар билан “Коррупция ва унинг иллатларига қарши курашиш ҳамда адолатли жамият қуришда аҳолининг роли" мавзусида очиқ мулоқотлар ва сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган учрашув ва сайёр қабулларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг саволларига мутасадди ходимлар томонидан атрофлича жавоблар берилди, кўтарилган муҳим ва муаммоли масалаларини ўрганиб чиқиб ҳал қилишда амалий ёрдамлар кўрсатилди ҳамда билдирилган таклифлар инобатга олинди.

ДБҚ Раиси ўринбосарлари ва Марказий аппарати тузилмаларининг мутасадди раҳбарлари 2017 йилнинг ўтган даврида тасдиқланган жадвал асосида вилоятларга чиқиб, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчилар билан 170 дан ортиқ учрашувлар ўтказиб, божхона соҳасидаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини топишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни сифат жиҳатдан яхшилаш мақсадида Давлат божхона қўмитаси веб сайтидан ташкил этилган “Виртуал қабулхона” орқали жорий йилнинг ўтган даврида 176 та мурожат келиб тушган.

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар мунтазам равишда таҳлил қилиниб, уларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши доимий назорат қилинмоқда.

Давлат божхона қўмитаси 


3014

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР