Orphus tizimi

Жисмоний шахслар учун

Таъқиқланган товарлар рўйҳати

Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ қуйидаги товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланади.

1. Ўзбекистон Рсспубликаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхати:

а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар;

б) Давлат ва жамият қурилишига рахна солишга, ҳудудий яхлитлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверинитетини бузишга, уруш, терроризм, зўравонлнк, миллий устунлик ва диний нафрат, ирқчилик ва унинг турларини (антисемитизм, фашизм) ҳамда порнографик мазмундаги материалларни тарғиб этишга қаратилган босма асарлар, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлари, грамзапислар, овоз ёзилган материаллар;

в) портатив лазерли нур тарқатгичлар;

г) портловчи моддалар ва портлатиш воситалари;

д) учувчисиз учиш аппаратлари.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаи олиб чиқилиши тақиқланган товарлар рўйхати:

а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар;

б) дон (буғдой, сули, арпа, гуруч, маккажўхори, гречиха);

нон маҳсулотлари (ундан тайёрланган қандолат маҳсулотлари, пироглар, ўзи ишлаб чиқарган пишириқлардан ташқари);

ун, ёрмалар;

уй ҳайвонлари, паррандалар;

гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотлар,

уй паррандасининг истеьмолбоп маҳсулотлари;

шакар;

ўсимлик ёғлари;

тери хом ашёси (ностандарт терилар ҳам), тери-мўйна, шу жумладан қоракўл териси (ностандарт терилар ҳам) хом ашёси;

рангли металл парчалари ва чиқиндилари;

чуватиш имкони бўлган пилла, хом ипак (эшилмагани), ипак чиқиндилари (шу жумладан чуватиш имкони бўлмаган пилла, пилла ипи чикиндилари ва юмшатилган чикиндилари);

полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари, қийқиндилари ва скрап (қиринди)лари.

Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхатга асосан республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик обьектлар.


3769

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР