Orphus tizimi

Юридик шахслар учун

Юридик шахслар томонидан автотранспорт воситаларни олиб кириш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан автотранспорт воситаларни вақтинчалик четдан олиб кириш мумкин эмас, халқаро юк ташувларини амалга ошириш бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари (кейинги ўринларда юридик шахслар деб юритилади) томонидан фойдаланиш учун четдан автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасига олиб келинган тақдирда, ушбу автотранспорт воситалари белгиланган тартибда “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилиши лозим.
Юридик шахслар томонидан олиб келинган автотранспорт воситаларнинг божхона расмийлаштируви фаолият ҳудудида жойлашган ТИФ божхона постида амалга оширилади.
Автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувида давлат божхона хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги “Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 197-сонли қарорига асосан ҳужжатлар тақдим этилади.
Автотранспорт воситаси “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг унинг эгасига ТИФ божхона пости томонидан “Автотранспорт воситасини олиб кириш гувоҳномаси” (кейинги ўринларда “гувоҳнома” деб юритилади) расмийлаштириб берилади.
Автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирган шахслар божхона юк декларацияси расмийлаштирилган кундан сўнг 10 кун муддат ичида автотранспорт воситасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказишлари шарт.
Рўйхатдан ўтказишда, автотранспорт воситасининг тури, русуми, маркаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан берилган гувоҳномада қандай баён этилган бўлса, айнан шу ном билан қайд этилиши лозим.
Юридик шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос гувоҳнома ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарорига асосан янги импорт автомобиллари билан чакана савдо фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилади.


2507

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР