Orphus tizimi

Савол-жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 20 сентябрда 1717-сон билан рўйхатга олинган “Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги Низом”нинг 9-бандига асосан ташқи савдо бўйича якуний жамланма маълумотларни шакллантириш, уларни нашр қилиш ва фойдаланувчиларга зарур кесимларда тақдим этиш Давлат статистика қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 13 моддасига кўра жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига киради. Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 19 моддасига кўра мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сирини ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар ва, агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотнинг давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва улар мансабдор шахслари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмайди
Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома олиш учун юридик шахс энг кам ойлик иш ҳақининг бир минг баравари миқдорида божхона тўловларини таъминлаши зарур бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 279-моддасига асосан, ариза, божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома олиш тўғрисидаги аризага Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Малака аттестатини олганидан ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганидан кейин икки ярим йил ўтгач, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитганлик учун божхона йиғимларини тўлаган ҳолда.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2278 - 22710, 22717 - 22720 ва 22725-моддалари бўйича божхона ҳуқуқбузарликларини содир этгани муносабати билан бир йил ичида икки мартадан кўп маротаба жавобгарликка тортилганда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарорининг 1-Иловаси билан тасдиқланган “Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 4-бўлими мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда нарх белгилаш йўналишига бағишланган. Мазкур бўлимда:

“Экспорт контрактлари жаҳон бозорларидаги конъюнктура нархларидан келиб чиқиб Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг, доимий ишлайдиган мева-сабзавот майдончаларининг ярмарка савдолари якунлари бўйича шаклланадиган ўртача нархлар ҳисобга олинган ҳолда талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор нархлари асосида тузилади.

“Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан ҳар ҳафтада оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлар даражаси тўғрисида ахборот эълон қилинади.

Бунда экспорт контрактлари контракт тузилган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузилади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг божхона расмийлаштируви экспорт контрактларида кўрсатилган нархлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.” 
Янги таҳрирдаги Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартнома маълумотларига киритилган ўзгартиришларни хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик манзили жойлашган ҳудудий божхона бошқармаларининг Валюта назорати бўлими ёки гуруҳлари томонидан тасдиқлаш имконият яратиган.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 289-моддасига асосан, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда божхона божи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона йиғимлари тўланади. Божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Бунда:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сон қарорига асосан импорт божхона божи;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига мувофиқ акциз ва қўшилган қиймат солиғи;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида” 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига мувофиқ божхона йиғимлари ундирилади.

Шу билан бирга, Божхона кодексининг 300-моддасига мувофиқ, агарда ТИФ қатнашчиси товар ва транспорт воситаларини декларациялаш вақтида божхона органларига товарнинг келиб чиқиш сертификатини тақдим этганда, рўйҳатлар асосида:

“Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим иштироклари бўлган давлатлар” рўйхати (рўйхат рақами 429, 1998 йил 8 апрель)га кирувчи давлатларда ишлаб чиқарилган товар ва автотранспорт воситаларига товарнинг мамлакат келиб чиқиш сертификати тақдим этилган тақдирда божхона божи ундирилишидан озод этилади;

“Энг қулай савдо-сотиқ тартибини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар” Рўйхати (рўйхат рақами 429, 1998 йил 8 апрель)га кирувчи давлатларда ишлаб чиқарилган товар ва автотранспорт воситаларига товарнинг мамлакат келиб чиқиш сертификати тақдим этилган тақдирда божхона божи бир баровар миқдорида ундирилади;

Қолган холатларда божхона божи ставкаси икки баровар миқдорда ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 5 августдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1169-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ импорт божхона божи ставкалари белгиланган.

Мазкур қарор билан ТИФ ТН коди 1901 10 000 0 бўлган товарларга қуйидаги импорт божхона божи белгиланган:

(Жадвал рус тилида тақдим этилмоқда)

ТН ВЭД код

Наименование позиции

Ставка пошлины

(в % от таможенной стоимости товара или в долларах США за ед. изм.)

1901 - 1905 (кроме 1901 10 000 0*, 1901 90 990 0* (только компоненты для производства детского питания))

Экстракт солодовый, готовые пищевые продукты из муки тонкого и грубого помола, крупы, крахмала или солодового экстракта, не содержащие какао, или содержащие менее 40 мас. % какао, в пересчете на полностью обезжиренную основу; макаронные изделия; тапиока и ее заменители; готовые пищевые продукты, хлеб, мучные кондитерские изделия, кроме:

30


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 5 августдаги 
1169-сонли қарорининг 1-иловаси кўрсатилган изоҳга мувофиқ «*» - белгиси божхона божининг 0% ставкаси қўлланилиши тўғрисида кўрсатиб ўтилган.

Ушбу қарорнинг нормаларидан келиб чиқиб, ТИФ ТН коди 1901 10 000 0 бўлган товарларга нисбатан божхона божининг 
0% ставкаси қўлланилади.

Мазкур жавоб хати Сизни қаноатлантирмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда юқори турувчи идораларга ёки суд органларига мурожаат қилиш хуқуқига эга эканлигингизни билдириб ўтамиз. 

Четдан олиб келинган маҳсулотларга божхона юк декларацияси тақдим этиб, расмийлаштирилгандан сўнг, маҳсулот юк ҳужжати ва қадоқдаги миқдоридан ошиқча чиққани аниқланганда, агар қонун бузилиши ҳолати мавжуд бўлса, божхона қонунчилиги бузилиши бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Ҳолат бўйича суднинг тегишли қарори чиққандан сўнг, унга кўра товар тақдири ҳал этилади.

Шунингдек, Божхона кодексининг 32-моддасига биноан, реэкспорт божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда, Божхона кодекснинг 35-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, уни олиб киришда тўланган божхона божлари ва солиқлар суммалари қайтарилган ҳолда олиб чиқилади.

Товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан Божхона кодекси 21-бобининг қоидаларига мувофиқ бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.

Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида турган товарларни реэкспорт қилиш товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олинмаган ҳолда амалга оширилади.

Реэкспорт божхона режимига жойлаштирилган товарларни божхона ҳудудидан амалда олиб чиқиш божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай амалга оширилади.

Шу билан бирга, Божхона кодексининг 33-моддасига кўра, товар ёки уни қайта ишлаш маҳсулоти божхона органи идентификация қила оладиган тақдирдагина 
товар реэкспорт қилинишига йўл қўйилади, бундан Божхона кодекси 
74-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида шикастланган ёки бузилган товарнинг реэкспортига йўл қўйилади, бундай ҳолат ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

контракт (шартнома, келишув) шартлари бажарилмаган бўлса;

товар божхона ҳудудида ишлатилмаган ва таъмирланмаган бўлса, бундан товарни қайтаришга сабаб бўлган нуқсонларни ёки бошқа ҳолатларни аниқлаш учун товардан фойдаланиш зарур бўлган ҳоллар мустасно;

товар ўзгармаган ҳолатда турган бўлса, бундан унинг нуқсонлари аниқланган ҳоллар мустасно.

Шунингдек, Божхона кодексининг 132-моддасига биноан, товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан берилган тегишли рухсатнома асосида амалга оширилади.

Божхона кодексининг 133-моддасига кўра товарни божхона режимларига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхати келтириб ўтилган. Унга кўра товарни божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахс товар қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органига рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Бунда илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарга нисбатан тегишли ваколатли органлар томонидан берилган, товарнинг қайтарилишига сабаб бўлган нуқсонлар ва бошқа ҳолатлар аниқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинган ҳолда ушбу ҳужжатлар тақдим этилади.

Товарни ушбу божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахсдан, юқорида келтириб ўтилган 133-модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга, шуни маълум қиламизки, Сизнинг мурожаатингизда кўрсатилган холат бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда маълумот берилишини маълум қиламиз.

Сизнинг 2017 йил 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига ҳамда 6 апрель куни Давлат божхона қўмитаси веб-сайтига ёзган аризаларингиз ўрганиб чиқилди.

Сизни божхона органлари хизматига қайта қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганлигини маълум қиламиз.

Мурожаатингиз юзасидан берилган жавобимиз Сизни қониқтирмаса, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддаси асосида юқори турувчи ва назорат идораларига шикоят бериш ҳуқуқига эгасиз.

Сизнинг мурожаатингизда назарда тутилган масала юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматовга 2017 йил 31 март куни 01-01/12-0193 сонли хат асосида хат юборилган.
Ушбу хатга жавоб олинганидан сўнг Сизнинг мурожаатингиз юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

1. В соответствии со статьей 289 Таможенного кодекса при перемещении товаров через таможенную границу уплачиваются следующие таможенные платежи:
  таможенная пошлина (ставки импортной таможенной пошлины утверждены постановлением Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах
по упорядочению внешнеэкономической деятельности» от 05.08.2009 г. № ПП-1169
).
  налог на добавленную стоимость (постановлением Президента Республики Узбекистан «О прогнозе основных макроэкономических показателей и параметрах Государственного бюджета Республики Узбекистан на 2017 год» от 27.12.2016 г. №ПП-2699 ставка НДС утверждена в размере 20%);
 
акцизный налог (постановлением Президента Республики Узбекистан «О прогнозе основных макроэкономических показателей и параметрах Государственного бюджета Республики Узбекистан на 2017 год» от 27.12.2016 г. №ПП-2699 утверждены ставки акцизного налога на подакцизные товары, завозимые на территорию Республики Узбекистан);
  
таможенные сборы (постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан «О ставках таможенных сборов» от 30.04.1999 г. за №204 определены ставки таможенных сборов).
   
При этом, предоставив сертификат о происхождении товара:
    - не облагаются таможенной пошлиной, производимые и ввозимые товары из стран государств-участников Соглашения о создании зоны свободной торговли, с которыми подписаны соглашения, предусматривающие режим свободной торговли (рег. Минюст №429 от 08.04.1998г. – «Перечень государств - участников Соглашения о создании зоны свободной торговли, с которыми подписаны соглашения, предусматривающие режим свободной торговли»);
    - таможенная пошлина взимается в однократном размере на транспортные средства, стран, с которыми подписаны соглашения о торгово-экономическом сотрудничестве с предоставлением режима наибольшего благоприятствования (рег. Минюст №429 от 08.04.1998г. – «Перечень государств - участников Соглашения о создании зоны свободной торговли, с которыми подписаны соглашения, предусматривающие режим свободной торговли»).
   
В иных случаях таможенная пошлина взимается в двукратном размере.
    2. Согласно статье 294 Таможенного кодекса обязательство по уплате таможенных платежей возникает, при помещении товара под таможенный режим, в котором предусмотрена уплата таможенных платежей.
     3. При осуществлении внешнеторговой деятельности необходимо соблюдать условия и требования Постановлений Кабинета Министров Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по совершенствованию мониторинга внешнеторговых операций в Республике Узбекистан» от 21.07.2014 г. №199 и «Об утверждении перечня документов, представляемых органам государственной таможенной службы при осуществлении экспортно-импортных операций» от 20 июля 2015 г. за №197.
  4. В зависимости от намерений осуществления внешнеэкономической деятельности участнику ВЭД, в том числе категории и вида ввозимого товара, следует соблюдать и иные требования таможенного законодательства, включающий также в себя определенные запреты и ограничения, а также необходимость наличия разрешительного документа.
     5. В компетенцию Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан не входят вопросы, связанные с порядком организации физическими лицами частного предпринимательства, регистрацией их в государственных службах и применением налогообложения в отношении субъектов предпринимательства.

Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасининг II бўлим, 
06 гуруҳининг:

- 0602101000 подсубпозициясида “неукорененные черенки и отводки винограда (токнинг илдиз отмаган қаламчалари ва пархиш);

- 0602201000 подсубпозициясида “черенки винограда, привитые или укорененные (ток қаламчалари, пайвандланган ёки илдиз отгани);

- 0602209000 подсубпозициясида “прочие (юқорида қайд этилганларига кирмаганлари) таснифланган.

Хатда номи келтирилган узум кўчати (ток кўчати) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 31 январда 1764-рақам билан рўйхатга ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган асосий карантин назоратидаги маҳсулотлар, юклар ва материаллар (товарлар) рўйхати”га киритилган.

Бунга кўра, ушбу товарни олиб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан тақдим этиладиган фитосанитар сертификати олинади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 20 сентябрда 1717-сон билан рўйхатга олинган “Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисида”ги низомнинг 9-бандига асосан, ташқи савдо бўйича якуний жамланма маълумотларни шакллантириш, уларни нашр қилиш ва фойдаланувчиларга зарур кесимларда тақдим этиш Давлат статистика қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Шодиёров Махмуд Содиқович томонидан сўралган маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз.

Божхона кодексининг 157-моддасига биноан, божхона тўловлари доимий яшаш жойи ўзгарганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган шахсий мол-мулкка нисбатан (бундан транспорт воситалари мустасно) қўлланилмайди.

Шу билан бирга, Божхона кодексининг 252-моддасига асосан, товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона органларига декларацияланиши лозим.

Н.Э.Ашуртаевнинг мурожаатида қайд этилган холатда Божхона кодексининг 256-моддасида белгилангандек, товарлар декларацияланаётганида йўловчи божхона декларацияси қўлланилади. Божхона кодексининг 259-моддасига биноан, йўловчи божхона декларацияси нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган, декларацияланадиган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтаётган жисмоний шахс томонидан тўлдириладиган ва божхона органига тақдим этиладиган ҳужжатдир.

Шунингдек, Божхона кодексининг 24-моддасида “давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини, инсон ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни, маданий бойликларни муҳофаза қилиш, миллий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар халқларининг бадиий, тарихий ҳамда археологик бойликларини, мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни, олиб кирилаётган товарлар истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ айрим товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланиши мумкин”, деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999й ил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида” 131-сонли қарори билан “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги Низоми” тасдиқланган. Унга кўра, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишининг мазкур Низомда белгиланган тартиби, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, архив ҳужжатларидан ташқари, барча маданий бойликларга нисбатан қўлланилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик 
ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 21 июлда 2814-рақам билан рўйхатга олинган "Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш) тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари билан батафсил танишиб чиқишни тавсия қиламиз. 

Низом ушбу ҳаволада жойлаштирилган: http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3008851

Божхона органлари хизматига 18 ёшга тўлган, 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади. Божхона органлари хизматининг инспекторлик ва кичик инспектор-кинолог лавозимларига муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, сафарбарлик чақирув резервида бўлган, ҳарбий кафедрада таҳсил олган ёки қонунчилик асосида ҳарбий хизматни ўтамаган номзодлар қабул қилинади. 
Божхона органларининг инспекторлик лавозимига номзодлар олий маълумотли, ҳуқуқшунос ёки иқтисодий йўналишлардаги мутахассисликларга (молиячи, бухгалтер, божхона иши, банк иши, солиқ, бизнесни бошқариш, маркетинг) бўлиши талаб этилади. ушбу масала юзасидан қўшимча маълумотларни олиш учун доимий рўйхатда турган манзилингиз бўйича ҳудудий божхона бошқармасининг Кадрлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

В соответствии со статьей 3 Законом Республики Узбекистан «О валютном регулировании», валютными ценностями являются иностранная валюта, ценные бумаги в иностранной валюте, платежные документы в иностранной валюте и аффинированное золото в слитках.
Иностранная валюта - иностранные денежные знаки в виде банкнот, казначейских билетов и монет, находящиеся в обращении и являющиеся законным платежным средством в иностранном государстве, изъятые или изымаемые из обращения денежные знаки, подлежащие обмену на денежные знаки этого же иностранного государства, а также средства на счетах и во вкладах в денежных единицах иностранных государств и международных денежных или расчетных единицах.
Ценные бумаги в иностранной валюте - денежные документы, отнесенные к ценным бумагам Законом Республики Узбекистан «О рынке ценных бумаг» или законодательством иностранных государств, стоимость которых выражена в иностранной валюте.
Согласно статье 3 Закона Республики Узбекистан «О рынке ценных бумаг», ценные бумаги - документы, удостоверяющие имущественные права или отношения займа между выпустившим эти документы юридическим лицом и их владельцем, предусматривающие выплату дохода в виде дивидендов или процентов и возможность передачи прав, вытекающих из этих документов, другим лицам.
В соответствии со статьёй 13 Таможенного кодекса Республики Узбекистан (далее - Кодекс), товаром является любое движимое имущество, перемещаемое через таможенную границу, в том числе национальная валюта Республики Узбекистан, валютные ценности и другие ценные бумаги, электрическая, тепловая и иные виды энергии, объекты интеллектуальной собственности, а также транспортное средство.
В соответствии со статьей 157 Кодекса, таможенные платежи не применяются в отношении: - товаров, пересылаемых физическими лицами для некоммерческих целей в международных почтовых и курьерских отправлениях, в пределах нормы беспошлинного ввоза и нормы ввоза товаров, не подлежащих обложению акцизным налогом, установленных законодательством;
- товаров, перемещаемых физическими лицами для некоммерческих целей, в пределах нормы беспошлинного ввоза и нормы ввоза товаров, не подлежащих обложению акцизным налогом, установленных законодательством, за исключением товаров, поступающих в адрес физического лица;
- личного имущества, перемещаемого физическими лицами через таможенную границу, в связи с изменением постоянного места жительства, за исключением транспортных средств.
Согласно пункту 2 Предельных норм беспошлинного ввоза товаров физическими лицами на территорию Республики Узбекистан (рег. № 279 от 10.09.1996 г.), норма беспошлинного ввоза товаров физическими лицами составляет: 10 долларов США – для потребительских товаров, ввозимых с территории сопредельных государств (Казахстан, Кыргызстан, Таджикистан, Афганистан, Туркменистан);
1000 долларов США – для товаров, ввозимых с территорий государств, не указанных в абзаце втором вышеназванного пункта;
1000 долларов США – для товаров, поступающих на территорию Республики Узбекистан в адрес физических лиц в международных почтовых или курьерских отправлениях с территорий государств, не указанных в абзаце втором вышеназванного пункта.
Кроме того, согласно статье 230 Налогового кодекса импорт подакцизных товаров на таможенную территорию Республики Узбекистан физическими лицами в пределах норм ввоза товаров, не подлежащих обложению акцизным налогом, освобождается от уплаты акцизного налога.
Предельные нормы ввоза физическими лицами на территорию Республики Узбекистан товаров, не подлежащих обложению акцизным налогом, зарегистрированы Министерством юстиции от 13.03.1998 г. № 412.
Товары для некоммерческих целей, перемещаемые физическими лицами в ручной клади и сопровождаемом багаже, а также пересылаемые в международных почтовых и курьерских отправлениях, стоимость и (или) количество которых превышает нормы беспошлинного ввоза и нормы ввоза товаров, не подлежащих обложению акцизным налогом, установленные законодательством, облагаются таможенными платежами в части такого превышения.
При поступлении товаров в адрес физического лица, за исключением международных почтовых и курьерских отправлений, таможенные платежи взимаются со всей суммы ввозимых товаров без применения нормы беспошлинного ввоза и нормы ввоза товаров, не подлежащих обложению акцизным налогом.
В соответствии со статьей 289 Кодекса при перемещении товаров через таможенную границу уплачиваются следующие таможенные платежи: - таможенная пошлина (ставки импортной таможенной пошлины утверждены постановлением Президента Республики Узбекистан от 05.08.2009 г. № ПП-1169).
Справочно: При предоставлении сертификата о происхождении товара:- не облагаются таможенной пошлиной, производимые и ввозимые товары из стран государств-участников Соглашения о создании зоны свободной торговли, с которыми подписаны соглашения, предусматривающие режим свободной торговли (рег. №429 от 08.04.1998г.);
- таможенная пошлина взимается в однократном размере на транспортные средства, стран, с которыми подписаны соглашения о торгово-экономическом сотрудничестве с предоставлением режима наибольшего благоприятствования (рег. № 426 от 07.01.2008г.);
в иных случаях таможенная пошлина взимается в двукратном размере;
- налог на добавленную стоимость (ставка в размере 20%, утверждена постановлением Президента Республики Узбекистан от 27.12.2016 г. № ПП-2699);
- акцизный налог (ставки акцизного налога на подакцизные товары, завозимые на территорию Республики Узбекистан, утверждены постановлением Президента Республики Узбекистан от 27.12.2016 г. № ПП-2699);
- таможенные сборы (ставки таможенных сборов утверждены постановлением Кабинета Министров от 30.04.1999 г. № 204).
Необходимо отметить, что согласно статье 294 ТК обязательство по уплате таможенных платежей возникает, при помещении товара под таможенный режим, в котором предусмотрена уплата таможенных платежей.
Более подробно с данными и другими нормативными документами можно ознакомится на интернет сайте Leх.uz.


Страницы: 1 2 3 4 5 След. Все

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР