Orphus tizimi

Ҳалқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Қозоғистон юк автотранспорт воситалари ва автобусларидан ундириладиган йиғимлар бекор қилинди

  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан дунёдаги барча узоқ-яқин давлатлар, биринчи навбатда қўшни мамлакатлар билан самарали алоқаларимиз янада мустаҳкамланиб бормоқда.
  Мамлакатимизга кириш дарвозалари ҳисобланган ўтказиш пунктлари орқали икки давлат фуқароларини ва ташувчиларни эркин ўтиб қайтишларини таъминлаш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг жорий йил 11 январдаги буйруғига мувофиқ Қозоғистон юк автотранспорт воситалари ва автобуслари республикамизга кириб келишида ундирилиши белгиланган “карантин ишлови учун” ва “ўтказиш пункти орқали кирганлиги учун” белгиланган йиғимлар ундирилиши бекор қилинди.
   Мазкур ички идоравий ҳужжатга мувофиқ чегара божхона постларида товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилишида турли тўсиқ ва сансалорликларга йўл қўймаслик, божхона назорати ва расмийлаштирувини ўрнатилган тартибда, тезкорлик билан амалга ошириш, божхона назоратини амалга оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, сканер қурилмалари ва бошқа назорат техникаларидан самарали фойдаланиш бўйича топшириқлар берилган.
  Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, икки давлат ўртасида 2017 йилда тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан 2018-2019 йиллар давомида ўзбек-қозоқ чегараларида жойлашган “халқаро” мақомидаги ҳамда иш ҳажми кенг бўлган ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш орқали уларнинг ўтказиш қобилиятини янада ошириш, катта ҳажмдаги рентген-сканер аппаратлари, радиацион-назорат тизимлари билан жиҳозлаш, видеокузатув тизимини янада яхшилаш, автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш ва юк ташувчи транспортларнинг оғирлигини аниқлайдиган замонавий қурилмаларни ўрнатиш назарда тутилган.
  Бу эса чегарада жойлашган ўтказиш пунктларида жисмоний шахсларнинг пиёда ёки шахсий автомобилларидаги ҳаракати, шунингдек икки қўшни давлат ҳудудларидан ўтувчи юк ташувчи, жумладан транзит ҳаракатланаётган транспортлар учун ҳам тез ва қулай ҳаракатланишида янада кенг имкониятлар яратади.

Давлат божхона қўмитаси
Матбуот хизмати


12.01.2018 436

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР