Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Вояга етмаган шахс тасвирланган порнография учун жиноий жавобгарлик муқаррар

Вояга етмаган шахс тасвирланган порнография учун жиноий жавобгарлик муқаррар

 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига порнографик маҳсулотларни олиб кирганлик учун ҳуқуқбузар жиноий жавобгарликгача бўлган жазога тортилиши мумкинлиги ҳақида божхона органлари томонидан кўп ва ҳўп гапирилган.
 Аммо божхона масканлари орқали ҳаракатланаётган фуқароларнинг хотира ташувчи мосламаларида беҳаё материалларнинг ҳанузгача учраб туриши ачинарлидир.
  Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2017 йилда Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик мазмундаги материалларнинг аниқланиши билан боғлиқ ўнлаб қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. “Санкт-Петербург – Урганч” йўналишида парвоз этган Ҳазорасплик Д.А.Махмудов белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли “Samsung” қўл телефони хотирасида 16 дона порнографик мазмундаги видеолавҳаларда вояга етмаган шахслар тасвирланганл видеолар ҳам борлиги аниқланди. Ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 130-моддаси (Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кимриш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, суд томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баробари миқдорида, яъни 2 млн 246 минг 625 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
 Шунингдек, “Москва–Урганч” йўналишида учиб келган Тўрткўл тумани Беруний маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.Д.Қурбонбоевнинг қўл юклари йўловчи божхона декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилганда, унинг “Samsung GALAXY J3” қўл телефонига ўрнатилган хотира мосламасида 38 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар сақланаётганлиги, уларнин айримларида вояга етмаган шахслар тасвирланганлиги ушбу фуқарога нисбатан кескин чоралар кўрилишига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
 Шу ўринда Хоразм вилояти божхона бошқармаси фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатларга дуч келганларида ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан (0362) 224-59-20 “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкин.

“Урганч аэропорт” чегара божхона
 пости ҳодими,
 М.Курбанниёзов


05.01.2018 297

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР