Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Пиротехника: Янги йил беталофат ўтди

Пиротехника: Янги йил беталофат ўтди

  Янги йил! Ушбу байрам барчамизга бирдек қувонч улашади. Аммо айнан шу байрам арафасида сифати ва қўлланилишида хавфсизлик даражаси шубҳали бўлган пиротехникаларнинг ишлатилиши нафақат болажонларимиз, балки ёши катталар учун ҳам хавфли ҳисобланиб, қатор кўнгилхираликларни келтириб чиқариши мумкинлиги барчамизга аён. 
 Айнан шу даврда пиротехника воситаларининг божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилиши ҳамда қонунга хилоф тарздаги савдоси кучайишини ҳисобга олган Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу мазмундаги бир қанча қонунбузилиш ҳолатларининг олди олинди. Хусусан, Андижон вилояти Марҳамат тумани “Тандирчи” блок пости орқали харакатланаётган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Н.А. ҳамда О.А.ларга тегишли полиэтилен сумкалар ичида умумий қиймати 2 млн 400 минг сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
   Шунингдек, Қирғизистон Республикасидан “Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Б.С. божхона назоратидан ўтказилганда, эгнидаги куртканинг орқа қисмига 840 дона пиротехника воситалари устамонлик билан яширилганлиги фош этилди. 2 млн 820 минг сўмлик “пақилдоқлар”ни худди шу усулда, яъни эгнидаги қишки кийимлари орасига яшириб олиб киришга уринган яна бир Ж.М. исмли юртдошимиз ҳам “Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали мамлакатимизга кириб келишида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.
  Юқорида қайд этилган хуқуқбузарликлар юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
  Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 309-сонли қарорига кўра, пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш, унинг ноқонуний муомаласи юзасидан маъмурий ва жиноий жавобгарликларни кучайтириш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек, уларни мамлакатимизга олиб кириш ва олиб чиқиш ёки сотиш учун жиноий жавобгарлик чоралари кўрсатиб ўтилган.

                     Андижон вилояти божхона
                         бошқармаси ахборот хизмати


05.01.2018 165

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР