Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

“Тилла карвон” юролмади

“Тилла карвон” юролмади

Навоий вилояти табиий ресурсларга, шу жумладан, рангли металл ва қурилиш хом-ашё материалларига бой ҳисобланади. Бу ерда Навоий Кон Металлургия комбинати (НКМК) Давлат корхонаси томонидан соф олтин ишлаб чиқарилади.

Амалдаги тартибларга асосан, ер ости бойликларимиздан оқилона фойдаланиш мақсадида қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига киритилган.

Лекин, айрим фуқаролар томонидан табий бойликларни осонгина қўлга киритиш мақсадида, уларни ноқонуний равишда қазиб олиш ҳолатлари учрамоқда.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида “Сармишсой-Қалқонота” йўналишида ҳаракатланаётган 4 та автомашиналар тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашиналар салонидафуқаролар Г.Қ., Х.Ж., Т.К., Ш.Э.га тегишлитегишли бўлган, полиэтилен қопларга солинган оғирлиги мос равишда 140 кг., 420 кг., 150 кг., 120 кг.бўлган таркибида тилла қимматбаҳо металли бор бўлган тошлар ҳамда ушбу тошларни қазиб олишда фойдаланиладиган перфаратор ва движоклар борлиги аниқланди.

Бир маҳалладан бўлган бу қўшнилар ҳеч қандай рухсатномасиз Сармишсой тоғли ҳудудидан қазиб олган ушбу тошларини Хатирчи туманига олиб бориб, уларни таркибидаги тилло қимматбаҳо металини ажратиб олишни мақсад қилганликлари маълум бўлди.

Ушбу фуқароларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига ўз вақтида чек қўйилди. Далилий ашё сифатида 830 кг. таркибида тилла қимматбаҳо метали бор бўлган тошлар қонунийлигини аниқлаш мақсадида вақтинча сақловга олинган. Суд қарорига кўра, ушбу тошлар НКМКга топширилди.

Рақамларга мурожаат қилсак, Навоий вилояти божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтган 2017 йил давомида жами 11 та ҳолатда бу турдаги ҳуқуқбузарликлар фош этилган.Ноқонуний қазиб олинган 7 тоннадан ортиқ таркибида тилла зарралари мавжуд тошлар давлат фойдасига мусодара қилинган.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


09.02.2018 449

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР