Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Металлнинг бўлаги ҳам металл

Металлнинг бўлаги ҳам металл

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5286-сонли қарорига асосан, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларининг экспорти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарори асосидаамалга оширилади.

Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни, металлнинг парчалари ва чиқиндиларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетишга қаратилган харакатлар учраб турибди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш-техник, маиший ва бошқа буюмлар парчалари ҳамда рангли металл чиқиндиларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш борасида чегара ҳудудларда доимий равишда тезкор тадбирлар ўтказмоқда. Шундай тадбирларнинг бирида қўшни Қозоғистон билан чегарадош Учқудуқ туманида “Учқудуқ-Узунқудуқ” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 2 та “Камаз” русумли автотранспорт воситалари тўхтатилиб кўздан кечирилганда, биринчи автомашина юкхонасида оғирлиги 6270 кг., иккинчи автомашинада 8580 кг қора рангли металсимон трубалар борлиги аниқланди. Олиб борилган суриштирув давомида ушбу металлар фуқаро Ж.Ш.га тегишлилиги маълум бўлди.Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми б ва в бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда Навоий вилояти божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 12 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 47 млн. сўмлик 22 тоннага яқин қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг ноқонуний оли б ўтилишига чек қўйилган.

Навоий вилояти

 божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


09.02.2018 144

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР