Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Музлаткич ортига нима яширилган эди?

 Музлаткич ортига нима яширилган эди?

Юртимизда жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товар моддий бойликларини олиб ўтиш бўйича амалдаги қонунчилик соддалаштирилди. Бироқ ушбу енгилликларни суистеъмол қиладиган фуқароларимиз ҳам афсуски, учраб турибди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Волгоград-Тошкент” йўловчи поездининг ресторан вагони божхона кўригидан ўтказилганида, фуқаро С.Р. ва А.Т.лар томонидан вагоннинг музлаткич қисмининг орқа томонига хуфиёна тарзда яширилган жами 1300 қути “Parliament” номли тамаки маҳсулотлари ҳеч қандай ҳужжатларсиз Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётганлиги аниқланди.

Божхона ходимларининг ҳушёрлиги сабабли олғир “тамакифуруш”ларнинг қилмишлари фош этилиб, амалдаги қонунчилик бўйича тегишли маъмурий жавобгарликка тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512 сонли Қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотларини божхона тўловларини тўламасдан олиб кириш миқдори 10 қути этиб белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.04.2018 171

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР