Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Тошкентда таъмирлаш учун ёпилган дорихонадан 46 млн сўмлик “Лирика” топилди

Тошкентда таъмирлаш учун ёпилган дорихонадан 46 млн сўмлик “Лирика” топилди
Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари наркотик моддалар ва инсон марказий асаб тизимига кучли таъсир этувчи ҳамда истеъмолга тобеликни келтириб чиқарувчи психофаол дори воситаларининг ноқонуний айланмасига доир йирик қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахт ҳудудида жойлашган дорихоналардан бири аслида таъмирлаш учун ёпилган бўлишига қарамай, фуқаролар А.С, Ж.Б, ва А.Х. томонидан “Лирика” дори воситалари сақланаётганлиги ва уларнинг ноқонуний савдоси амалга оширилаётганлиги фош бўлди.

Натижада, дорихонада ҳамда ушбу шахсларга тегишли автотранспорт воситаларида сотиш учун мўлжалланган, қиймати 46 млн. сўмдан зиёд бўлган 2305 дона шу номдаги дори воситалари, уларнинг ноқонуний савдосидан орттирилган салкам 6,5 млн. сўм ва 294 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Шунингдек, дорихона ҳожатхонасидаги ювиниш чаноғи (раковина) ортига 1 дона 1000 сўмлик купюрага тўртбурчак шаклида ўралган ҳолда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги маълум бўлди.

501.jpg

Бундан ташқари, дорихонада 47 хил турдаги 6321 дона дори ва гигиеник воситалар сақланаётган бўлиб, уларнинг айримларининг яроқлилик муддати аллақачон ўтиб кетгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда. 

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати

13.04.2018 193

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР