Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Бухорода тегишли рухсатномасиз ўқотар қуроллар сақланаётганлиги фош этилди

Бухорода тегишли рухсатномасиз ўқотар қуроллар сақланаётганлиги фош этилди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари фуқаролар томонидан тегишли рухсатномасиз ўқотар қуролларни сақлашнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 12 апрель куни Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.К. нинг хонадонида ҳужжатларсиз 1 дона “Т” русумли, 1 нилли тахминан 1958 йилда ишлаб чиқарилган, 45408-рақамли ўқотар ов қуролини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда айни шу куни Ромитан туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.В.нинг хонадонида ҳам 1 дона нилли, 16 калибрли 253 м-рақамли ов қуроли тегишли рухсатномаси сақланаётганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 248-моддасига мувофиқ тегишли руҳсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Модомики, шахс ушбу буюмларни ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод этилади.

Шу ўринда Бухоро вилояти божхона бошқармаси фуқароларга божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар юзасидан (0365) 221-61-00 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


14.04.2018 120

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР