Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Тошкентдаги омборхоналардан бирида қиймати 3 миллиард сўмдан ортиқ маҳсулотлар ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди

Тошкентдаги омборхоналардан бирида қиймати 3 миллиард сўмдан ортиқ маҳсулотлар ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди

Юртимизда тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор қулайликлар яратилаётган бўлсада, айрим шахслар томонидан божхона тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган ҳолда товарларни республика ҳудудига яширинча равишда олиб кириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент шаҳрида жойлашган хусусий фирмалардан бирига тегишли омборхоналар кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу омборхонада хорижда ишлаб чиқарилган, бироқ божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган 3 миллиард 56 млн. сўмлик “ПВА-801 клей машхад” номли клей маҳсулотлари ҳамда 180 млн. сўмлик “Я родился”, “Sorti” ва “Biomax” номли кир ювиш кукунлари сақланаётгани аниқланди. 

Мазкур ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

 Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати


14.05.2018 220

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР