Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Гиёҳвандлик – аср вабоси

Гиёҳвандлик – аср вабоси

Баъзан гиёҳвандлик қурбонига айланиб қолган инсонларнинг қисматини кўриб, уларга нисбатан нафрат, қаҳр ва раҳм туйғуларининг уйғониши табиий. Уларнинг қуриётган дарахт мисол умри эвазига айрим қора ниятли ёвуз кимсаларнинг ҳамёни қаппаймоқда. Одам қиёфасидаги бундай махлуқларнинг ажал оғусини вояга етмаган ёшлар орасида тарқатиб, уни истеъмол қилишга тарғиб қилаётганига жим қараб туриб бўлмайди.

Мазкур йўналишда тизимли равишда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан гиёҳванд моддаларни ноқонуний тарзда етиштирувчи, олди-сотдиси билан шуғулланувчи ва уни истеъмол қилувчи кишилар борлиги ачинарли ҳолдир.

Яқинда Хоразм вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, ИИБ ЙХХБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда, Урганч туманида ноқонуний равишда тақиқланган гиёҳванд моддасини сақлаб, олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш мақсадида “Чолиш” ЙПХ блок постида ўтказилган тезкор тадбирда натижасида, Тошкент-Хоразм йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.Н бошқарувидаги “Лада Ларгус” русумли, автомашина тўхтатилиб, автомашина йўловчиси Қўшкўпир тумани “Хадра” қишлоғида яшовчи, фуқаро Ж.Яга тегишли бўлган сумкаси кўздан кечирилганида сумка ичидаги эски ички кийимлари орасида 2 дона дафтар варағига ва 2 дона оқ қоғоз парчаларига ўралган “марихуана” гиёхвандлик моддасига ўхшаш майдаланган ўсимлик парчалари борлиги аниқланди.

010204.jpg

Хоразм вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига асосан, фуқаро Ж.Ядан олинган, ўзига хос хидли, қуритилган ҳолдаги ўсимлик майдалари таркибида фаол гиёҳванд моддалар “марихуана” гиёҳвандлик воситаси деб аталиши ва ушбу гиёҳвандлик воситасини соф оғирлиги 39,78 граммга тенглиги кўрсатилган.

Шу куни, Қўшкўпир тумани ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро Р.Снинг яшаш уйи боғи кўздан кечирилганда, боғининг анор дарахти тагида 2 та гулдонга бўйи 26-45 сантиметр бўлган жами 5 туп, соф оғирлиги 34,7 грамм “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келинаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ж.Алламбоев,
Хоразм вилояти божхона бошқармаси 
катта инспектор-суриштирувчи

09.06.2018 116

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР