Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Исириқни гиёҳванд модда сифатида сотишга уринган фирибгар аниқланди

Исириқни гиёҳванд модда сифатида сотишга уринган фирибгар аниқланди

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Беш қўл баробар эмас деганларидек, қўштирноқ ичидаги “тирикчилик қилиб юрганлар” тоифасига мансуб айрим кимсалар бу йўлда “фирибгарлик”ка ҳам қўл урмоқдалар.

Ана шундай фирибгарликлик жинояти яқинда Хоразм вилояти божхоначилари томонидан фош этилди. Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Я ўзганинг мулкини алдаб, қўлга қиритиш мақсадида, фуқаро О.Р.га била туриб, гиёҳвандлик воситалари ниқоби остида бир дона гугурт қутида “исириқ” ўсимлиги парчаларини фирибгарлик йўли билан 700 000 сўмга сотаётган пайтида ушланди.

Хоразм вилояти ИИБ экспертизаси хулосасига кўра, фуқаро Б.Ядан ашёвий далил сифатида олинган бир дона гугурт қутига солинган жами оғирлиги 2,73 грамм бўлган сарғимтир рангли ўсимлик майдалари гиёҳванд воситалар туркумига кирмаслиги кўрсатилган.

Натижада фирибгарлик ортидан мўмай даромад орттирмоқчи бўлган ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168–моддаси 1–қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

М.Курбонниёзов,

Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Катта инспектор-суриштирувчи


09.06.2018 221

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР