Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Сими “узилди”

Сими “узилди”

Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлнинг парчалари ва чиқиндилари ҳам ўз қийматини йўқотмайди. Республикамизда ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларининг ўғирланиши ҳамда ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори муҳим янгилик бўлди.

Унга кўра эндиликда жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

Шунга қарамай, айрим фуқаролар томонидан рангли ва қора металлнинг нафақат парчалари ва чиқиндиларини, балки таркибида рангли металлар бўлган тайёр маҳсулотларни республикамиздан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ҳолатлари кўзга ташланмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ва “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда рангли металлдан ишланган симларининг мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилиши олди олинди.

“Тошкент-Уфа” йўналиши бўйича ҳарақатланаётган йўловчи ташиш поезди божхона кўригидан ўтказилганда, йўловчилардан бири йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 470 кг оғирликдаги 13 ўрамда никелли симларни олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди.

IMG_4965.JPG

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 51 та ҳолатда 50 тоннага яқин рангли ва қора металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-71 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


13.06.2018 120

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР