Orphus tizimi

Тадбирлар

Самарқандда тадбиркорларга божхона қонунчилигига оид сўнгги янгиликлар етказилди

Самарқандда тадбиркорларга божхона қонунчилигига оид сўнгги янгиликлар етказилди
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти ҳудудий филиали билан ҳамкорликда 2018 йил 7 февраль куни вилоят божхона бошқармаси маъмурий биноси мажлислар залида божхона соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган тадбирлар юзасидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Божхона органларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган қулайликлар ҳамда янги қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг моҳияти” мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирни Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонга тўхталиб ўтди. 

Давлат дастурининг учинчи йўналиши иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган бўлимига мувофиқ, солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш, солиқ юкини камайтириш, солиқ ва божхона маъмурчилигини соддалаштириш бўйича ишлар давом эттирилиши назарда тутилган.

Ҳозирги кунда божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳи¬моясини янада кучайтириш, божхона процедураларини соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, янги лойиҳа ва таклифларни, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш мақсадида кўплаб корхона ва ташкилотларга бориб сайёр ташрифлар уюштирилди, ўз ўрнида соҳа ривожига ижобий таъсир кўрсатувчи кўплаб таҳлилий таклифлар умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқилиши учун ДБҚ га тақдим этилиб келинмоқда.

Кун тартибидаги масала бўйича Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Юсупов сўзга чиқиб, мамлакатимизда экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш ва соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, товарлар ва хизматлар бозорларида самарали рақобат муҳитини яратиш, монополияни босқичма-босқич камайтириш масалалари юзасидан қўлланилаётган имтиёзлар кўламига тўхталиб ўтди.
IMG_3378.JPG

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги “Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3472-сон Қарори асосида 2023 йилнинг 1 январига кадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан олиб келинадиган:
* инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинадиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ёрдамчи ва қурилиш материаллари;
* тутзорларнинг қатор оралиғида агротехника тадбирларини бажариш учун қишлоқ хўжалиги техникаси, механизация ва ирригация воситалари, эҳтиёт қисмлар ва уларнинг бутловчи буюмлари;
* тут кўчатлари уруғини тайёрлашда фойдаланиладиган хомашё ва материаллар, қуртхоналар учун ускуналар;
* тайёр ипак маҳсулоти ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган химикатлар, сиптетик толалар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуар буюмлари ҳамда бошқа ёрдамчи материаллар бож тўловларидан озод қилинди.

2018 йил 16 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5303-сон Фармонига асосан,
* 2018 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар бекор қилинди;
* Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикага озиқ-овқат товарларини олиб кириш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар тақдим этишни назарда тутувчи қарорларнинг қабул қилиниши тақиқланди;
* 2019 йил 1 январга қадар муддатга фармон иловасида келтирилган рўйхатдаги товарлар божхона тўловлари тўла
шдан озод қилинди. 

Учрашув иштирокчиси Навоий тоғ-металлургия комбинати Жанубий кон бошқармаси вакили З.Жалилов томонидан ўз эҳтиёжи учун металл товари импорт қилинганда имтиёз берилиши тўғрисидаги саволига Божхона тўловлари ва ҳисобларни юритиш бўлими бошлиғи И.Аббасов 2018 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сон Қарорига асосан, 2019 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича 6 турдаги цемент, асбест, қурилиш ойнаси, қора металлар прокати, ёғоч-тахта материаллари ва кўмирга имтиёз берилганлиги (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўғрисидаги маълумотларни етказди. 

IMG_3343.JPG
Валюта назорати катта инспектори Ғ.Мавлонов ўз маърузасида 2018 йил 2 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф-5194 сон фармойиши билан “Ўзтекстилсаноат” уюшмаси аъзолари-тўқимачилик саноати корхоналари ҳамда тўқимачилик вa тикув-трикотаж саноати корхоналари томонидан тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган божхона тўловларидан озод қилинадиган товарлар рўйхати тасдиқланганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йили балиқ маҳсулотларини етиштириш ҳажмини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3505 сонли қарори асосида 2020 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ТИФ ТН коди 230990 бўлган балиқ озуқаларини олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинганлиги тўғрисидаги енгилликларни айтиб ўтди. 

Шунингдек, “Каттақўрғон Чарм” ҚК директори Д.Шакаров товарларни ўз вақтида расмийлаштириш, тадбиркорлик субъектлари учун янада қулайликлар яратиш ҳамда товарлар божхона назорати остида сақланиб турилишини қисқартиш мақсадида “импорт карантин рухсатномаси”ни Тошкент шаҳридан эмас балки Самарқанд вилояти худудидан олиш имкониятини яратиш учун Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳудудий бўлимлари орқали тақдим этилиши юзасидан ўз таклифини берди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

10.02.2018 348

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР