Orphus tizimi

Тадбирлар

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” - деган ғоя давлат идоралари фаолиятининг асосий мезони сифатида белгилаб берилди.

Шунингдек, Президентимиз аввало 2017 йил давомида мамлакатимизни янада тараққий эттириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давлатимиз ҳамда жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилганлигини таъкидлаб ўтдилар. Бу борада “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим қадам бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Давлат дастури доирасида 2017 йили қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шиддат билан ўзгариб бораётган замонда фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжлари билан бир қаторда уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ортиб бораяпти, ҳуқуқий маданияти юксалиб бормоқда.

Буни давлат ва жамоат ташкилотларига йўлланилаётган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлардан ҳам билиб олиш қийин эмас. Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармасига 2017 йил давомида 603 та шундан, 98 та ёзма ва 505 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган.

Бундан ташқари, ҳар ойда бошқарма раҳбарияти иштирокида Бухоро вилоятининг туман ва шаҳарларида аҳоли ва тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ҳамда йиғилишлар ўтказилиб келинмоқда. Ўтказилган сайёр қабуллар давомида ҳам аҳоли ва тадбиркорлар томонидан оғзаки мурожаатлар келиб тушмоқда. Қайд этилган оғзаки мурожаатларда кўтарилган масалалар тезкорлик билан қонуний ҳал этиш чоралари кўрилган.

Қонуний ҳал этилган мурожаатларга биргина мисол. 2017 йил 25 январда ўтказилган сайёр йиғилишда “Амир Дамир Сервис” МЧЖ директори Ф.Эргашов сўзга чиқиб, корхона томонидан очиқ турдаги божхона омбори фаолиятига лицензия беришни сўраб мурожаат қилган ва тегишли ҳужжатларни сайёр қабул раисига ўша заҳоти тақдим этган. Мазкур ҳужжатлар тезкорлик билан божхона органи мутасадди ходимлари томонидан ўрганилган ва корхона томонидан очиқ турдаги божхона омбори фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилиши таъминланган.

Яна бир мисол, Бухоро вилоятида суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат текширув органлари раҳбарлари томонидан 2017 йилнинг 7-8 сентябрь кунлари сайёр қабуллар ўтказилган. Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Раиси томонидан 2017 йилнинг 7 сентябрь куни Бухоро шахри, Ғиждувон тумани ва Олот туманларида фуқаролар билан сайёр қабуллари ўтказилган.

Бухоро шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда “Бухоро сув хизмати” МЧЖ раҳбари Жалолов Жавохир бугунги кунда Россия Федерациясидан темир листларини импорт қилиб олиб келганлигини, мазкур товарлар бўйича ҳисобланган божхона тўловларини тўлашга корхонанинг етарли маблағи мавжуд эмаслигини ҳамда божхона тўловларини тўлашдан имтиёз сўраб мурожаат қилган.

Шундан сўнг, жамият раҳбарига божхона тўловларидан уларни тўламаслик бўйича имтиёз бериш божхона органлари ваколати доирасига кирмаслиги ҳақида тушунтирилган. Аммо, мазкур товарлар бўйича ҳисобланган божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашга божхона органлари ваколати доирасига кирганлиги сабабли Ж.Жалоловга жамият томонидан импорт қилинган товарларга ҳисобланган божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш бўйича амалий ёрдам кўрсатилган. Жамият томонидан импорт қилинган товарларга ҳисобланган божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш орқали божхона расмийлаштирувини амалга оширилган.

Шунингдек, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этишлариини соддалаштирилган усуллари ва йўллари амалиётга тадбиқ этиб келинмоқда.

2018 йилда Бухоро вилояти божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Президент виртуал қабулхонаси орқали жами 4 та электрон мурожаатлар келиб тушган. Барча мурожаат ўз муддатида қонуний тартибда кўриб чиқилган.

Шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизимининг мазкур механизмлари асосида ҳамюртларимиз учун кўплаб қулайликлар тақдим этилди. Шу асосда вақт, масофа, сарф-харажатдан ютиш имконияти яратилди. Бу эса аҳоли ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада оптималлаштиришга йўналтирилгани билан долзарбдир.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 120 дан ортиқ давлат органларига бевосита электрон тарзда мурожаат қилиш имконияти яратилган. Шу жумладан, божхона органларига тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 8 турдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирилиши юзасидан мурожаат қилиш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти божхона бошқармаси юртимиз аҳолиси ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан ўз фаолиятларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммолар, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Давлат божхона қўмтасининг (0371-120-76-33) ва вилоят божхона бошқармасининг ишонч телефонлари (0365-221-61-00) орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Шу билан бирга, бевосита раҳбарият билан ҳар куни соат 0800дан соат 2000 гача бевосита шахсан учрашган ҳолда мурожаат қилишлари учун барча шароитлар яратилган. 

Нуриддин Сулаймонов

Бухоро вилояти божхона бошқармаси


10.03.2018 273

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР