Orphus tizimi

Тадбирлар

Бухорода пресс тур

Бухорода пресс тур

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида пресс-тур ташкил этилди. Мазкур тадбир “Экспорт кўрсаткичларига бир назар” деб номланиши ҳам бежиз эмас. 

Чунки пресс-турдан кўзланган асосий мақсад ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан оммавий ахборот воситалари ходимларини яқиндан таништиришдан иборатдир. 

Зеро, бугунги кунга келиб, махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш, экспорт контрактларини рўйхатга олиш, шунингдек, импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва тендер ҳужжатларини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтарилди.

1111111 071.JPG

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, олиб борилаётган ҳар бир ислоҳот жараёнида мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи божхоначиларнинг иштироки, улар томонидан тадбиркорга қаратилаётган алоҳида эътибор бугун вилоятнинг экспорт салохиятида ошиб боришида муҳим аҳамият касб этмоқда. Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, Бухоро вилоятида фақат экспорт товарлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган экспортёр корхоналар сони 100 тани ташкил этиб, булардан 49 таси қўшма корхоналардир.

Бўлиб ўтган пресс- тур аввалида журналистлар, Бухорода фаолият кўрсатаётган "BUKHARA BRILLIANT SILK" МЧЖга ташриф буюришди. Унда ОАВ ходимлари корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари, экспорт қилишга мўлжалланган махсулотлари билан яқиндан танишиб чиқишди. 

Қўшма корхона ўз фаолиятини 2009-йилдан бери олиб бораётган бўлса, у шу муддат оралиғида 300га яқин инсонларни доимий иш билан таъминлади. Корхона томонидан 2017 йил давомида жами оғирлиги 253,71 т, умумий миқдори 1 млн 651,689 минг АҚШ долларига тенг бўлган қайта ишлаб чиқаришга мўлжалланган ипак маҳсулотлари “экспорт” божхона режимига расмийлаштирилган. 

 Импорт товарлар оғирлиги 130,304 т, умумий миқдори 1 млн 641,337 минг АҚШ доллари миқдоридаги технологик ускуналар олиб келиниб, божхона тўловларидан 2 млрд. 140 млн сўм миқдорида имтиёз берилган. 

2018 йилнинг 1 чораги давомида оғирлиги 56,53 т, умумий миқдори 1 млн 279,668 минг АҚШ доллари миқдоридаги қайта ишланадиган ипак чиқиндилари ва тайёр ипак матоси каби товарлар “Экспорт” божхона режимига расмийлаштирилган бўлса, 5 млн 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги товарлар импорт божхона режимига расмийлаштирилган. Шулардан жами 15 млрд 571 млн сўм божхона тўловларидан имтиёз берилган. 

1111111 096.JPG

Корхонанинг экспорт кўрсаткичларини рақамлар мисолида таҳлил этадиган бўлсак, ўтган 2017-йилда 2 млн 660 минг АҚШ доллори қийматига тенг бўлган маҳсулотлар экспот қилинган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткични 3млн 200 минг АҚШ долларига етказиш мақсад қилинган.

Мамлакатимизда қоракўл маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва уларнинг турларини кўпайтиришга қаратилган кенг кўламли таркибий ўзгаришлар амалга оширилди.

Айниқса, Республикамиз Президентининг 2018-йил 14-мартдаги “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора- тадбирлари” даги Қарори том маънода Бухоро вилоятида қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш салмоғи ва экспортини янада ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда пресс-турда журналистлар ташриф буюрган иккинчи манзил, “Меховая мода” корхонаси бўлди. 

Худуднинг қоракўлчилик салоҳиятини оширишда ва маҳсулотларни чет мамлакатларга экспорт қилишда мазкур корхона ўз ўрнига эга. Фаолияти давомида “Меховая мода” корхонаси 696,36 минг АҚШ доллари миқдорига тенг қоракўл териси товарларини чет давлатларига экспорт қилган.

Ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишда, бевосита Бухоро ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг аҳамияти катта. Шунинг учун, пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили, ушбу пост бўлди. Унда божхона расмийлаштирув жараёни билан яқиндан танишган журналистлар, соҳа юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

1111111 103.JPG

Хусусан, Бухоро телерадиокомпанияси номидан иштирок этаётган журналист, Лобар Қиличеванинг: “Божхона расмийлаштируви жараёнида қандай интерактив хизматлар мавжуд?”, - дея берган саволига, Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, божхона хизмати майори, Жасурбек Файзуллаев: “ Бугунги кунда божхона органларида яратилган интерактив хизматлар сони 23 тани ташкил қилади. Интерактив хизматларимиз орасида “Электрон декларациялаш” ахборот тизими мавжуд бўлиб, у товар ва транспорт воситаларини экспорт ва импорт қилиш билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун катта қулайлик бўлди. Яъники, бу интерактив хизмат орқали ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари товарларни ҳали юк етиб келмасдан, масофадан туриб электрон декларациялашни амалга оширишмоқда. Ҳозирги кунга келиб, божхона юк декларациялари 100% электрон шаклда расмийлаштирилмоқда” , - дея жавоб берди. 

Айниқса, пресс-тур якунида ташкил этилган матбуот анжумани журналистларни божхона қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар билан танишиб олишлари учун айни муддао бўлди десак янглишмаймиз. 

Ўйлаймизки, самимий ва қизғин тусда кечган пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари божхона соҳасидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишиб олишди.

Бухоро вилояти
божхона 
бошқармаси
Ахборот хизмати


14.04.2018 88

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР