Orphus tizimi

Тадбирлар

Экспорт – иқтисодий барқарорликнинг асосий манбаидир

Экспорт – иқтисодий барқарорликнинг асосий манбаидир

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, экспортёрларга қулай шароитлар яратиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида божхона органларида қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни етказиш ва уларнинг фаолияти давомида учраётган муаммоли вазиятлар ҳамда мавжуд таклифларни ўрганиш мақсадида 2018 йил 14 май куни Урганч шаҳрида жойлашган текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “URGACH BAHMAL” масъулияти чекланган жамиятига Хоразм вилояти божхона бошқармасининг маъсул ходимлари ташриф буюришди.

Корхона томонидан бугунги кунда пахта толасидан тайёрланган ҳар хил турдаги (тўшак қопламалари, сочиқ, дастрўмол ва фартук) текстил маҳсулотларини асосан Россия Федерацияси, Эстония ва Польша давлатларига экспорт қилинмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жамият томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1,1 млн. АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги товарларни экспорт қилишга эришилган. Учрашув давомида мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилаётгани, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида тушунтиришлар берди.

IMG_1172++.JPG

Шу билан бирга, корхона мутасаддиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5414-сон Фармони билан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига бир қанча енгилликлар жорий этилганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, товарларни божхона режимларига жойлаштирилишида, шунингдек, хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартирилишида божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинди. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишда барча қулайлик ва имкониятлар яратилган. Бу эса ўз навбатида мамлакатимиздаги тадбиркорларни ташқи бозорларда ўз ўрнини топишга ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шундан сўнг, корхона вакиллари божхона соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар, ўйлантираётган муаммолар ёхуд божхона қонунчилиги бузилиши ҳамда божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, хусусан божхона ходимлари томонидан коррупцияга йўл қўйилганда ёки таьмагирлик ҳолатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг (0371) 120-76-33 ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (0362) 224-59-20 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


15.05.2018 83

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР