Orphus tizimi

Тадбирлар

Чегарада сайёр суд

Чегарада сайёр суд

Сайёр судлар нафақат судлар фаолиятини очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади, балки ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда самарали роль ўйнайди.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани маъмурий суди томонидан “Сариосиё” чегара-божхона постида илк бора сайёр суд ташкил қилинди. Унда фуқаролар, маҳалла йиғинлари раислари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари иштирок қилди.

Сайёр суд мажлисида мазкур чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланган божхонага оид қонун ҳужжатлари бузилиши буйича юритилган 11 та маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди ҳамда тегишли жазо чоралари тайинланган ҳолда қарорлар қабул қилинди. Фурсатдан фойдаланиб, мазкур суд қарорларининг мазмун-моҳияти ҳам сайёр суд иштирокчиларига батафсил етказилди.

Сайёр суд мажлиси ўзига хос очиқ мулоқот тусини олиб, унда иштирок этган фуқаролар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833 сонли қарорининг мазмун моҳияти тушунтирилиб, божхона соҳасидаги ҳукуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатиш оркали уларнинг хулқ-атворларини ахлоқан тузатиш кераклиги айтиб ўтилди.

суд01.jpg

Бундан ташқари тадбиркорларимиз томонидан экспорт салоҳиятини ошириш, ички ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва юзага келаётган муаммолар бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан қисқа муддатларда амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.

Сайёр суд сўнгида фуқаролар давлат органларига коррупция ҳолатларига қарши курашиш ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиши лозимлиги таъкидланиб, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида фаолият кўрсатаётган (0376) 225-26-05 рақамли “Ишонч телефони” ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


13.06.2018 54

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР