Orphus tizimi

Тадбирлар

Номзодларга зарур тавсиялар берилди

Номзодларга зарур тавсиялар берилди

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтига 2018-2019 ўқув йили учун ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Қодиров ҳамда ўз хавфсизлиги МИБ катта тезкор вакили Қувончбек Хайдаровлар иштирок этиб, номзодларга зарур тавсия ва тушунтиришларни берди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон қарори билан божхона органлари фаолияти қайтадан ташкил этилди ва қарор билан бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

Белгиланган ушбу вазифаларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш учун билимли, соғлом ва ватанга садоқатли кадрлар зарур.

Бу борада Давлат божхона қўмитаси тасарруфидаги Олий ҳарбий божхона институтининг ўрни катта. Сабаби, ушбу билим юрти божхона органларига ҳар йили юзлаб ёш божхоначиларни етказиб бермоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Кадрлар бўлими томонидан Олий ҳарбий божхона институтига 2018-2019 ўқув йили учун ўқишга кириш истагида бўлган 194 нафар номзодлар ўрганиб чиқилди ва якунда 65 нафари дастлабки синовлардан ўтиб, муносиб деб топилди.

20180611_104555.jpg

Ўтказилган учрашувда айнан 65 нафар сараланган номзодларга Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиб-қоидалари, бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 141-сон қарори ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 мартда 2659-рақам билан рўйхатдан ўтган “Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор талаблари етказилди.

Учрашув якунида номзодларга ўзларини қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


13.06.2018 102

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР