Orphus tizimi

Тадбирлар

Бухорода 5 ойлик фаолият сарҳисоб қилинди

Бухорода 5 ойлик фаолият сарҳисоб қилинди

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ходимлари, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги учрашув ташкил қилинди.

Йиғилишни очар экан, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Р.Сайдалиев ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига яратилаётган имкониятлар, тадбиркорлик соҳасида ишлаб чиқилган янги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тўғрисида гапириб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб жорий этилган тартиб таомиллар ҳақида тўлиқ тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, Р.Сайдалиев жорий йилнинг 5 ойи давомида Бухоро вилоятида умумий ташқи савдо айланмаси 411,36 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига (371,33 млн. АҚШ доллар) нисбатан 40,03 млн. АҚШ долларга ёки 16,42 %га кўпайганлигини, импорт товарлар ҳажми 315,38 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан (270,91 млн. $) нисбатан 44,47 млн. АҚШ долларига ёки 16,42 %га кўпайганлигини, экспорт товарлар ҳажми 95,97 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан (100,41 млн. АҚШ доллари) нисбатан 4,44 млн. АҚШ долларига ёки 4,42 %га камайганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Шунингдек, мамлакатимизда экспорт ҳажмини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида тўхталиб, Бухоро вилоятида экспорт салоҳиятини кўпайтириш, импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тадбиркорларга топшириқлар бериб, экспортга ортилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куну-тун амалга ошитрилиши, божхона органи томонидан сутканинг хохлаган вақтида хизмат кўрсатилиши бўйича йиғилиш иштирокчиларига етказди.

Кун тартибидаги иккинчи масала, божхона расмийлаштируви мутахассислар томонидан электрон кўринишда тўлдирилиб, божхона органига тақдим қилинаётган божхона юк декларацияларида учраётган хатоликларга бағишланди. 

Ушбу масала бўйича Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлими бошлиғи К.Жахонов сўзга чиқиб, бугунги кунда божхона юк деклаврацияларининг хато тўлдирилиши оқибатида ойлик ва чораклик ҳисоботларнини нотўғри тайёрланишига, бу эса статистик маълумотларнинг бир бирига тўғри келмаслигига сабаб бўлаётганлигига, бундан ташқари, ушбу хатоликлар сабабли, божхона тўловларининг нотўғри ҳисобланишига ҳамда давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган сумманинг камайишига олиб келаётганлиги бўйича таъкидлаб ўтди..

Хусусан, маърузада жорий йил давомида расмийлаштирилган божхона юк декларациялари таҳлил қилинганда жами 367 та хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳамда умумий миқдорда 92,3 млн.сўмлик камомадлар аниқланиб, давлат бюджетига ундирилгани таъкидлаб ўтилди.

Кун тартибида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Маърузада соҳада коррупция ва тамагирликка қарши курашиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўриш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб келаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунинг учун ушбу йўналишдаги ишларни жонлантириш, коррупциянинг олдини олиш учун бирга курашиш лозимлиги тадбиркорларга айтиб ўтилди.

Шунингдек, божхона органи ходимлари томонидан коррупция ҳолати бўйича бирор бир факт ёки ҳолат аниқланадиган бўлса, бошқарма раҳбариятига ёки 221-61-00 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига етказилди.

Йиғилиш давомида товарларни экспорт ва импорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан аноним сўровнома ўтказилди. Бундан ташқари, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “телеграмм” мессенжеридаги “Бухоро тадбиркорлари” гуруҳга уланиш тавсия қилиниб, унда божхона органлари томонидан тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Ўйлаймизки, Бухоро вилояти божхона бошқармасида мунтазам равишда ўтказилаётган бу каби тадбирлар божхона органлари ва тадбиркорлик субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг янада яхшиланишига ва товарларни эхпорт ва импорт қилиш салмоғининг ошишига сабаб бўлади.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати 


13.06.2018 78

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР