Orphus tizimi

Кинология маркази янгиликлари

Италиялик кинологлар Тошкентда

Италиялик кинологлар Тошкентда

Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказига Италия Қуролли кучлари вакиллари ташриф буюришди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кинология хизмати вакиллари ҳамроҳлигидаги учрашув давомида томонлар ўз фаолиятлари юзасидан тажриба алмашишди ҳамда соҳага доир долзарб масалаларни ўзаро муҳокама қилишди.

Меҳмонларни Миллий кинология марказига ташрифи билан қутлар экан, марказ раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси божхона органларида кинология хизмати фаолияти юзасидан ахборотлар берди. Шунингдек уларга фаолиятга бағишлаб тайёрланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

Кўргазмали-амалий машғулотлар давомида хизмат итлари билан гиёҳвандлик воситалари, қурол-аслаҳа ва портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириш, антитеррор, ҳимоя қоровул ва из-қидирув хизмати йўналишида умумий ва махсус машқ кўникмалари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Меҳмонлар Италия Қуролли кучларининг кинология хизмати фаолияти юзасидан тақдимот маърузасини қилишди. Шунингдек, улар иштирокида портловчи моддаларни қидириб топиш, из-қидирув хизмати, ҳимоя қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, хизмат итларини ясама портловчи моддаларини қидириб топишга ўргатиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

Италия қуролли кучлари вакиллари ташриф таассуротлари билан ўртоқлашишар экан, Миллий кинология марказидаги хизмат фаолиятига юқори баҳо беришди. Хусусан, ўқув жараёнини профессионал даражада ташкил этилганлиги, ўқув-материал ва техник базасининг сифати, кинологларни ўқитиш ва хизмат итларини ўргатиш жараёни халқаро талабларга тўлиқ жавоб бериши алоҳида қайд этилди.

Учрашув сўнгида иштирокчилар ўртасида кинология хизмати фаолиятини такомилаштириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Томонлар мазкур соҳадаги ҳамкорликни доимий равишда ва изчил йўлга қўйишга келишиб олишди.


17.10.2016 169

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР