Orphus tizimi

Кинология маркази янгиликлари

Миллий кинология марказида медиа тур

Миллий кинология марказида медиа тур

Давлат божхона қўмитаси томонидан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Миллий кинология марказига медиа тур уюштирилди. Журналистларга Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Ғ.Шукуров божхона органлари фаолиятида кинология хизматининг тутган ўрни, Миллий кинология маркази томонидан мазкур соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил ахборотлар берди.

Таъкидаланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий кинология хизматини ташкил этиш тўғрисида” 1996 йил 24 октябрдаги 364-сон қарори асосида минтақадаги ноёб ва ягона Миллий кинология марказининг ташкил этилиши божхона тизимини ривожлантиришга қаратилтган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси бўлди.

Марказий Осиёда ягона бўлган Миллий кинология маркази ўтган 20 йил мобайнида нафақат республикамизда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида инспектор-кинолог ва хизмат итларини тайёрловчи таянч ўқув марказига айланди.

Унинг зиммасига нафақат, Давлат божхона қўмитаси, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар учун малакали кинологлар ва хизмат итларини тайёрлаб бериш, қайта тайёргарликдан ўтказиш, кинологларни малакасини ошириш ва кинология соҳасида ўқув-услубий базани яратиш вазифаси юклатилган.

IMG_0222.JPG 

Миллий кинология марказига саёҳат давомида медиа тур иштирокчилари марказнинг асосий негизи ўқув-услубиёт ва таҳлил бўлими, хизмат итлари питомниги, хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлими ҳамда ветеринария хизмати фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Миллий кинология марказида ўқув-услубиёт ва таҳлил бўлими ўз фаолиятида ўқув-ўргатув, услубий ва илмий йўналишларни қамраб олади. Ўқув курсларида кинолог курсантлар гиёҳванд моддаларни қидириш, қурол аслаҳа ва портловчи моддаларни қидириш, ҳимоя-қоровул хизмати, из-қидирув, қидирув-қутқарув ва аксил террор йўналишларида назарий ва амалий тайёргарликдан ўтказилади.

Ҳозирда марказда божхона чегаралари орқали валюта қимматликларини ноқонуний ҳарактланишини олдини олиш мақсадида, марказ мутахасислари томонидан алоҳида ишлаб чиқилган методик қўлланма асосида янги “Валюта қимматликларини қидириш” йўналишида ҳам кинолог ва хизмат итлари тайёрланмоқда.

Марказда махсус курсларни ўташ учун барча шарт-шароитга эга бўлган компьютер синфи, ҳар бир йўналишдан келиб чиқиб, махсус жиҳозланган ўқув хоналари, иммитация хонаси ва кинология соҳасига оид ўқув адабиётлар билан таъминланган бой илмий оммабоп кутубхона мавжуд.

IMG_0341.JPG 

Амалий машғулотлар ўтказиш учун Миллий кинология марказида дала шароитини тўла-тўкис ўзида акс эттирувчи машқ майдонлари, мураккаб жиҳозлар билан таъминланган услубий хоналар кинологлар ихтиёрига топширилган.

Божхона блок пости ер, сув ва ҳаво транспортлари, темир йўл, аэрокомплекс, иммитацион масканлари, йўл контейнерлар, қолаверса, буларнинг барчаси кинологлар ўз хизматлари давомида дуч келиши мумкин бўлган барча ҳолатлар бўйича кўникма ҳосил қилиши учун муҳайё қилинган.

Бундан ташқари, махсус анжомлар билан жиҳозланган машқ ўргатув майдончаси, климатик ва ландшафт шароитларини ўзида акс эттиради.

Миллий кинология марказида 100 бош хизмат итларига мўлжаланган Хизмат итлари питомниги мавжуд. Бу ерда хизмат итларининг зотдор турларини кўпайтириш ва сақлаб қолишга, шунингдек, 4-8 ойлик кучук болаларини парваришлашга мўлжанлланган 10 та блоклар қишки ва ёзги волъерлардан, қатъий рацион асосида хизмат итлари учун озиқ-овқат тайёрлаш учун махсус ошхона, хизмат итларини чўмилтириш хоналари, ёш кучук болалари билан дастлабки машғулотлар ўтказиш учун махсус жиҳозланган зал ташкил қилинган.

Ҳозирда Немис овчаркаси, Шарқий европа овчаркаси, Ўрта осиё овчаркаси, лобрадор, инглиз коккер-спаниели, рус спаниели ва Белгия овчаркаси (маленуа) зотларига мансуб зотдор итлар етиштирилиб, мос келувчи махсус йўналишлар бўйича хизматга тайёрланмоқда.

0460.jpg 

Марказда ветеринария хизмати ташкил этилган бўлиб, хизмат итларининг соғлигини сақлаш, уларни даволаш учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, 1997-2015 йиллар мобайнида Миллий кинология марказида жами 3271 нафар кинологлар ўқитилиб, 4148 бош хизмат итлари тайёрланди.

1998-2015 йиллар мобайнида хизмат итлари ёрдамида 2403 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, 3240,5 кг ва 158952 туп гиёҳванд моддалари ушлаб қолинган. Шунингдек, 510 та ҳолатда 306 та турли ўқ отар қуроллар, 34737 та ўқ, 9634та гильза ва 334,3 кг порох моддаларини мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб ўтилишга чек қўйилган.

Миллий кинология маркази фаолиятида ҳалқаро ҳамкорликнинг аҳамияти беқиёс. 2002 йилдан бошлаб Миллий кинология маркази Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар устидан назорат қилиш ва жиноятларнинг олдини олиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган.

0456.jpg 

2002-2013 йиллар мобайнида марказда 8 маротаба Минтақавий ўқув курслари ташкил қилиб, Ўзбекистон, Қирғизстон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Афғонистон, Мўғулистон ва Эрон давлатларининг 165 нафар кинологлари ўқитилиб, 164 бош хизмат итлари тайёрлаб берилган. Шунингдек, Франция, Австрия, Россия Федерацияси, Латвия, каби давлатларнинг юқори малакали мутахассислари ўзбек божхонаси кинология хизматининг ишлаш шакл ва усулларини ўрганиш билан бир қаторда, ўз тажрибаларини алмашишди. Марказдаги инструкторларнинг аксарияти Россия, Венгрия, Франция, Австрия ва Япония давлатларида малака оширган.

Марказ ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан 2014 йил Қозоғистон Республикасининг Алма-ата шаҳрида ва 2015 йил Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдустлиги давлатларининг божхона хизматлари ўртасида ўтказилган хизмат итлари билан кўпкураш мусобақасида муносиб иштирок этиб, совринли ўринларини эгалашган.

Соҳага ахборот-коммуникацион технологияларни илғор равишда жорий қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2014 йилда кинологлар хизматини тўлақонли ташкил қилиш, божхона назоратини амалга оширишда хизмат итларидан самарали фойдаланиш, кинология хизмати йўналишида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни реал вақт режимида жамлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини автоматлаштириш мақсадида “Кинология хизмати” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилди.

Мазкур тизим божхона органлари ҳисобидаги хизмат итларининг ҳисобини юритиш, хизмат итлари учун ветеринария профилактик тадбирларни ўтказиш, кинолог томонидан хизмат ити ёрдамида аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиш, божхона кўригида хизмат итларининг иштирокини таъминлаш, амалий машғулотларни ойлик режаларга асосан ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш ҳамда статистик ҳисобтларни юритиш имконини беради.

IMG_0455.JPG 

Шу билан бирга, хизмат итларини сақлаш уларни ҳисобини юритиш, ветеринария тадбирларини ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш мақсадида, ҳалқаро тажриба ва стандартларга мувофиқ божхона органлари ҳисобидаги хизмат итларига электрон индентификацияловчи микрочиплар ўрнатилиб, ундаги маълумотлар “Кинология хизмати” ахборот тизимига киритлган. Европа Иттифоқи ва дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатларида қўлланиллаётган ушбу усул нафақат ҳайвонларни алмаштириб қўйилишининг олдини олади, балки уларни ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштиради.

Марказ фаолияти Бирлашган миллатлар ташкилоти, Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа кўплаб ҳалқаро ташкилотлар томонидан қизғин кутиб олиниб, юксак эътироф этилди. Жумладан, 2008 йил 3 июнь куни Жаҳон божхона ташкилоти потенциалини ортириш Директоратининг директори Ларс Карлсон Миллий кинология марказига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Миллий кинология марказига минтақавий мақом берилиши бўйича Жаҳон божхона ташкилоти билан Давлат божхона қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

2010 йилда Жаҳон божхона ташкилотининг амалдаги Бош котиби Кунио Миккурио ҳам мамлакатимизга ташрифи доирасида Миллий кинология марказида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитларга юксак баҳо берди.

Бу эса мамлакатимизга таҳдид солаётган гиёҳванд моддалар савдоси, терроризм, қурол-яроғларнинг ноқонуний савдоси каби жиддий хатарларга қарши самарали курашиш борасида бой тажриба тўпланганининг яққол далилдир.

Медиа тур давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

0457.jpg  

0459.jpg  

IMG_0428.JPG 


21.07.2016 271

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР