Orphus tizimi

Кинология маркази янгиликлари

Кинологлар минифутболда беллашди!

Кинологлар минифутболда беллашди!

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш ва спорт билан шуғулланишини кундалик ҳаёт тарзига айлантириш мақсадида, шунингдек Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан 2016 йилнинг 19 март куни минифутбол бўйича мусобақа ташкил қилинди.

Унда Марказда хизмат қилаётган ходимлар ва таҳсил олаётган кинологлардан таркиб топган 6 та жамоа ўзаро беллашишди. Ўзбекистон Футбол Федерациясининг малакали ҳакамлари бошқариб борган ўйинлар муросасиз тус олди.

Якуний натижаларга кўра, Миллий кинология марказининг марказий аппарати ходимларидан ташкил топган «Турон» жамоаси 3-ўринни, Марказнинг ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳи ходимларидан ташкил топган «Ёшлар» жамоаси 2-ўринни ва Марказда таҳсил олаётган бошланғич ва қайта тайёрлаш курслари кинологларидан ташкил топган «Қалдирғочлар» жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

IMG_8857.JPG 

Ғолиблар тақдирлаш маросими Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланди. Миллий кинология маркази директори, божхона хизмати полковниги А.Турсунов тадбирни очар экан, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун кенг имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, юртимизда спортни кенг оммалаштириш бўйича олиб борилаётган изчил ислоҳотларга жавобан Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти томонидан республикамиз божхона органлари тизимида ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Божхоначилар учун божхона органлари ва хизмат уйлари ҳудудларида минифутбол, баскетбол майдонлари бунёд этилиб, спорт заллари янги замонавий тренажёрлар билан жихозланмоқда.

IMG_8877.JPG 

Зеро, спорт билан мунтазам шуғулланадиган ва чиниққан ходимларгина божхона органларига юклатилган вазифаларни жисмонан ва руҳан бажаришга ҳамиша тайёр туришади.

Тадбир давомида мусобақа ғолибларига Кубок, диплом ва медаллар тантанали равишда топширилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

19.03.2016 266

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР