Orphus tizimi

Кинология маркази янгиликлари

Ёнғин хавфсизлиги кунлари давом этмоқда

Ёнғин хавфсизлиги кунлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги 309-сонли қарори асосан 2016 йил 10 ноябрдан 2017 йил 10 январга қадар “Ёнғин хавфсизлиги кунлари” эълон қилинганлиги муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Марказдаги барча ёнғин хавфсизлиги қутиларидаги мавжуд анжомлар созлиги текширилиб, электр асбоб ускуналари, электр ўчириш ускуналари, кабеллар, симларнинг ҳолати синчиклаб назоратдан ўтказилмоқда.

Яқинда Марказ шахсий таркиби ҳамда курсантлар иштирокида Сергели ТИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими инспектори, сержант Н.Н.Бурханов иштирокида ёнғин хавфсизлигига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда таъкидланганидек, Сергели тумани ҳудудида 2016 йилнинг 11 ойи мобайнида 171 та ёнғин содир бўлган. Ўтган йилда бу кўрсаткич 166 тани ташкил қилган. Ёнғин натижасида 2 нафар шахс ҳалок бўлган. Содир бўлган ёнғинлар натижасида кўрилган моддий зарар 13 млн. сўмдан ошган.

Тадбир давомида содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини акс эттирувчи ҳужжатли фильм ҳам намойиш этилди. Ёнғин хавфсизлиги ойлиги давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар иштирокчиларига етказилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.


04.01.2017 120

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР