Orphus tizimi

Кинология маркази янгиликлари

Миллий кинология марказида Беларусь кинология хизмати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Миллий кинология марказида Беларусь кинология хизмати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Беларусь божхона қўмитаси ўртасидаги кадрлар тайёрлаш бўйича имзоланган Меморандум доирасида 2017 йил 15 сентябрь куни ДБҚ Миллий кинология марказида Ўзбекистон ва Беларусь божхонаси кинология хизматлари вакилларининг икки томонлама хамкорлик қилиш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Меморандумда келтирилган масалаларни амалиётга тадбиқ этиш икки божхона органлари олдида турган вазифаларни бажариш учун муҳим омил бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Кинология соҳасида ҳамкорлик қилишнинг энг асосий вазифалари белгилаб олинди. Шунингдек, икки давлатнинг кинология хизматлари фаолияти бўйича кўргазмалар (презентация) намойиш этилди.

Беларусь Республикаси божхонаси кинология хизмати раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси ДБҚ Миллий кинология марказининг иш фаолияти юқори баҳоланди.

Шу билан бирга, Миллий кинология марказида яратилган ўқув техник базани сифати, ўқув жараёни ташкил этилганлиги, хизмат итларини қўллаш самарадорлиги профессионал даражада ташкил этилганлиги ва бу жаҳон стандартлари талабаларига тўлиқ жавоб бериши таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якуни бўйича баённома имзоланди.


15.09.2017 113

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР