Orphus tizimi

Электрон хизматлар

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва чоп этиш

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ёки чиқиб кетаётган жисмоний шахслар энди йўловчи божхона декларациясини Давлат божхона қўмитаси веб-сайтидан кўчириб олишлари мумкин!

Ушбу интерактив хизматни жорий этиш қуйидаги қулайликларни яратади:

- жисмоний шахслар йўловчи божхона декларациясини компютер ёрдамида ўзларига қулай бўлган вақтда ва божхона постидан ташқарида (офис, иш жойи ёки уйда) исталган жойда тўлдиришлари мумкин;

- жисмоний шахслар божхона постларидаги баённомаларни тўлдириш устунларида навбат кутиш, ўзлари танлаган тилдаги бланкаларни излаш каби жузъий муаммоларга дуч келишмайди ҳамда йўловчиларнинг вақти тежалади.

- йўловчи божхона декларациясини электрон шаклда тўлдириш вақтида йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўша вақтнинг ўзида тузатиш имконияти мавжуд;

ДИҚҚАТ!!!

Йўловчи божхона декларацияси бланкасини кўчириб олиш ва тўлдиришдан аввал Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 5 августда 2606-сон билан рўйхатга олинган "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома" билан танишиб чиқинг.

Сиз декларацияни ПДФ форматида сайтдан кўчириб олганингиздан сўнг унга тегишли маълумотларни электрон тарзда киритишингиз мумкин. Маълумотларни киритгиб бўлгач, декларациянинг тўғри тўлдирилганлигини унинг қуйи қисмида жойлашган "текшириш" тугмаси орқали текшириб кўришингиз мумкин. Мавжуд хатоларни тузатганингиздан сўнг декларацияни А-5 форматдаги оддий қоғознинг мос равишда олд ва орқа томонига 2 нусхада чоп этинг. Ёки декларацияни аввал чоп этиб, сўнгра ручкада тўлдиришингиз ҳам мумкин.

Йўловчи божхона декларациясининг ўзбек тилидаги (кирилл алифбосидаги) нусхасини кўчириб олиш

ИМКОНИЯТДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИНГ ВА ВАҚТИНГИЗНИ ТЕЖАНГ!!!

Йўловчи декларациясини босмага чиқариш тартиби бўйича йўриқнома 

ЁДДА ТУТИНГ!

Йўловчи божхона декларациясини онлайн тарзда тўлдириш учун “Internet Explorer” браузеридан фойдаланиш ва декларацияни компьютерга юклаб олиб тщлириш учун “pdf” форматини ўқий оладиган дастурлар (маслан, Adobe Acrobat Reader DC, Adobe Acrobat Pro, Foxit Reader ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши лозим.


Шунингдек, ушбу хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Порталдаги "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва чоп этиш" хизмати орқали Сиз йўловчи божхона декларациясини тўлдириб, тегишли код билан ўзингизга чоп этиб олишингиз мумкин. 


5679

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР