Orphus tizimi

Электрон хизматлар

Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш

Хизмат номи: ТИФга тегишли шартнома маълумотларини ТСО ЯЭАТга киритиш

Хизмат ҳақида Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини электрон тарзда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш. Хизмат электрон рақамли имзо орқали тақдим этилади

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган хужжатлар: Талаб этилмайди

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 27 июлдаги 199-сонли қарори

Хизматни кўрсатишг нарҳи: Бепул

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар

Хизмат кўрсатиш муддати: 48 соат


Ушбу интерактив хизматдан Ягона порталда электрон рақамли имзо орқали рўйхатдан ўтган юридик ва жисмоний шахслар фойдалана оладилар.


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТГА ТЕГИШЛИ КОНТРАКТ (ШАРТНОМАЛАР) МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ ТИЗИМИГА КИРИТИШ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони билан тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи савдо шартномаларни банкларда рўйхатдан ўтказиш амалиёти бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмиатси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига бундай шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш интерактив хизматини яратиш вазифаси белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 199-сонли қарори билан тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи савдо шартномаларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолатда тақдим этиш интерактив хизмати амалиётга киритилган. Ушбу хизмат 2014 йил 1 сентябрдан амалиётга жорий этилганлиги сабабли, тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган 21527 та шартнома ва уларга қўшимча битимлар электрон шаклда рўйхатдан ўтказилган бўлиб, бу 2014 йилдаги умумий мурожаатларнинг 40% ташкил этади.


Ушбу интерактив хизматдан Ягона порталда электрон рақамли имзо орқали рўйхатдан ўтган юридик ва жисмоний шахслар фойдалана оладилар.


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТГА ТЕГИШЛИ КОНТРАКТ (ШАРТНОМАЛАР) МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ ТИЗИМИГА КИРИТИШ


ФОЙДАЛИ РЕСУРСЛАР 

Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича йўриқнома (Маълумот pdf форматида. Ҳажми – 5.37 МБ)

Ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларнинг амалдаги XML формати. Ташқи савдо операцияларининг янги ягона электрон ахборот тизими учун (Маълумот Word форматида. Ҳажми: 262 кб)

Ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларнинг янги XML формати. Ташқи савдо операцияларининг янги ягона электрон ахборот тизими учун (Маълумот Word форматида. Ҳажми: 262 кб)

Маълумотларни киритиш учун "E-Kontrakt" дастури. 

Янги Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими (ТСО ЯЭАТ)га маълумотларни киритиш учун "E-Kontrakt 2" (Ҳажми: 82,8 МБ) дастури 

Ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотлар, тадбиркорлик субектлари томонидан контрактга тегишли маълумотлар асосида “E-Kontrakt” махсус бепул дастурий таъминотлар ёрдамида шакллантирилган ва Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) қошидаги Янги технологиялар илмий Маркази (ЯТИМ) томонидан берилган Электрон Рақамли Имзо билан тасдиқланган файлни, Ягона портал орқали юклаш йўли билан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тақдим этилади.

Ташқи савдо контраклари бўйича маълумотларни ЭРИ билан тасдиқланган электрон кўринишда “E-Kontrakt” 1.1.2-версия махсус бепул дастурий таъминотлар ёрдамида шакллантириш учун, фойдаланувчилар компютерларига Java Runtime Environment дастурий платформасининг 7 ёки янгироқ версиясини ўрнатишлари зарур. Ушбу хизматнинг натижасида, контрактлар бўйича маълумотлар автоматик равишда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади.

Ҳурматли тадбиркорлар!

 Агар Сизда Давлат божхона қўмитаси Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали шартномаларни ҳисобга қўйиш жараёнида саволлар ва тушунмовчиликлар туғилса, у ҳолда Давлат божхона қўмитасининг қуйидаги масъул ходимлари билан тўғридан тўғри алоқага чиқиб, маслаҳат ва тавсиялар олишингиз мумкин.

 Киритилаётган маълумотларнинг мазмуни ва тўғрилиги юзасидан тегишли тавсияларни олиш учун қуйидаги масъулларга мурожаат қилинг!

Исми-шарифи

Лавозими

Телефон

1.

Холиқов Баходир Джалилович

Давлат божхона қўмитаси
Валюта назорати бошқармаси бўлим бошлиғи

120-76-18

2.

Таджиев Улугбек Тиркашович

Давлат божхона қўмитаси
 Валюта назорати бошқармаси бош инспектори

120-76-59

3.

Пардаев Илхомжон Ғулом ўғли

Давлат божхона қўмитаси
Валюта назорати бошқармаси инспектори

120-76-30

4.

Сагдуллаев Ислом Касимович

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
 Валюта назорати бўлими бошлиғи

120-76-77

5.

Хайдарова Нилуфар Ўктамовна

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Валюта назорати бўлими инспектори

120-76-78

 

Тизим фаолиятида носозликлар учраса ёки маълумотларни киритишда техник жиҳатдан маслаҳатлар зарур бўлса у ҳолда қуйидаги масъулларга мурожаат қилинг!

 

Исми-шарифи

Лавозими

Телефон

1.

Хамидов Абдуқаххор
Қўчқор ўғли

Давлат божхона қўмитаси Ахборот-коммуникацион
технологияларини татбиқ этиш
 бошқармаси катта инспектори

120-76-39

2.

Боқиев Элмурод Рахималиевич

Давлат божхона қўмитаси Ахборот-коммуникацион
технологияларини  татбиқ этиш
бошқармаси инспектори

120-76-10

3.

Каримов Бахтиёр Ахмаджонович

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
 Ахборот-коммуникацион технологияларини
татбиқ этиш гуруҳи бошлиғи

120-76-29


3719

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР