Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ДБҚ Ахборот хизмати
473

Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва кенг жамоатчиликнинг божхона органларида амалга оширилаётган турли йўналишлардаги кенг қамровли ислоҳотларнинг бориши тўғрисида мунтазам хабардор қилиш божхона тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўйиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини, маҳаллий ва ҳорижий оммавий ахборот воситаларини божхона органлари фаолиятига даҳлдор маълумотлардан хабардор қилиш бўйича Давлат божхона қўмитаси кўп йиллик тажрибага эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 25 октябрдаги фармони асосида Давлат божхона қўмитаси ташкил топган бўлиб, унинг таркибидан Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими яъни Ахборот хизмати (ҳозирда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими дейилади) ҳам ўрин олган эди.

Бўлимнинг Низоми ва ходимларнинг лавозим йўриқномалари сўнгги бор 2018 йилда қайта ишлаб чиқилиб,  тасдиқланган.

Бўлимнинг айни пайтдаги Низоми жамоатчилик вакиллари ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини божхона органлари фаолиятининг долзарб жиҳатларини, ягона божхона сиёсатини амалга ошириш масалалари, божхона қоидалари, тартиблари, соҳа бўйича қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар, улардаги ўзгаришлар, соҳада рўй бераётган янгиланишлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиб бориш, шу мақсадда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, улар билан ахборотлар алмашиш, маълумотларни ОАВда ва Интернет тармоғида ёритиш, ташқи фойдаланувчилар учун доимий равишда турли маълумотлар тақдим этишни тизимли равишда йўлга қўйишга хизмат қилиб келмоқда.

Бўлим ўз фаолиятини самарали ташкил этиши учун етарли моддий техник база билан таъминланган. Шунингдек, телевидение учун тайёр лавҳалар тайёрлаб беришни таъминловчи ўз тасвирга олиш ва монтаж қилиш техникаларига эга. Бўлим ходимларининг хизмат компьютерлари юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланган.

Ўзига юклатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкилий ва амалий тадбирларни ўтказишда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими ҳудудий божхона бошқармалари билан ҳамкорликда қўмита раҳбарияти томонидан тасдиқланган режалар асосида ишлар олиб бормоқда.

2011 йилда Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаларида, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳлари - Ахборот хизматлари ташкил этилган.

2017 йилда Давлат божхона қўмитасининг Ахборот хизмати нуфузли "Олтин қалам" мукофотига сазовор бўлган.

Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими - Телефон: 120-76-17

Ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи ва божхона органлари фаолиятига доир ахборотларни тақдим этувчи масъул шахс:  Саломов Нурбек Нормуродович. Тел: 120-76-17

Электрон почта: bojxona@umail.uz 

Шунингдек бизни Телеграмда кузатиб боринг: https://t.me/customschannel

26.02.2018