Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юридик шахслар томонидан автотранспорт воситаларни олиб кириш тартиби
1402

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан автотранспорт воситаларни республикага вақтинчалик четдан олиб кириш мумкин эмас, халқаро юк ташувларини амалга ошириш бундан мустасно. 
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари (кейинги ўринларда юридик шахслар деб юритилади) томонидан фойдаланиш учун четдан автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасига олиб келинган тақдирда, ушбу автотранспорт воситалари белгиланган тартибда “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилиши лозим. 
Юридик шахслар томонидан олиб келинган автотранспорт воситаларнинг божхона расмийлаштируви фаолият ҳудудида жойлашган ТИФ божхона постида амалга оширилади. 
Автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувида давлат божхона хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги “Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 197-сонли қарорига асосан ҳужжатлар тақдим этилади. 

Товар сифатида олиб кирилган автотранспорт воситаси «эркин муомалага чиқариш» ёки «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ТИФ божхона пости томонидан Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар (кейинги ўринларда электрон маълумотлар деб юритилади) ДБҚнинг электрон базаси орқали шакллантирилади ва ДЙҲХХга реал вақт режимида юборилади. Ушбу маълумотларга қуйидагилар киради:

1. Божхона органи номи.
2. БЮД рақами ва санаси.
3. Автотранспорт воситаси расмийлаштирилган божхона режимининг номи.
4. Автотранспорт тўғрисида маълумот:
тури, русуми;
ишлаб чиқарилган йили;
кузов рақами;
двигатель рақами;
шасси рақами.
5. Автотранспорт воситаси эгаси тўғрисидаги маълумотлар:
жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий яшаш манзили, телефон рақами ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар;
юридик шахс учун — унинг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ҳамда электрон почта манзили (мавжуд бўлса).
6. Автотранспорт воситаси вақтинча олиб кирилганда вақтинча олиб киришнинг якуний муддати.
ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмайдиган автотранспорт воситаларига электрон маълумотлар юборилмайди.
Автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига «эркин муомалага чиқариш» ёки «вақтинча олиб кириш» божхона режимларига расмийлаштирган шахслар БЮД расмийлаштирилган кундан сўнг 10 кун муддат ичида автотранспорт воситасини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказишлари шарт.
Рўйхатдан ўтказишда, автотранспорт воситасининг тури, русуми, маркаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан шакллантирилган электрон маълумотларда қандай баён этилган бўлса, айнан шу ном билан қайд этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасидан товар сифатида олиб чиқилаётган автотранспорт воситасига электрон маълумотлар юборилмайди ҳамда ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан чиқариш учун асос БЮД ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарорига асосан янги импорт автомобиллари билан чакана савдо фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилади. 

 

26.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг