Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
0 (371) 120-76-33
Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тартиботи
89

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тартиботи

Божхона омбори – махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олади ҳамда товарларни вақтинча сақлаш ва (ёки) божхона омбори режимларида божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган. 
Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин. 
Очиқ турдаги божхона омбори — ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин бўлган божхона омбори. 
Ёпиқ турдаги божхона омбори — муайян шахсларнинг, қоидага кўра, омбор эгасининг товарларини сақлашга ёки муайян товарларни, шу жумладан айланиши чекланган товарларни сақлаш учун мўлжалланган божхона омбори. Бундай шахслар ва товарлар божхона омборини таъсис этишда божхона органи билан келишув бўйича божхона омбори эгаси томонидан белгиланиши мумкин. 
Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси номидан фаолият кўрсатиш минтақасида божхона омбори таъсис этиладиган унинг ҳудудий бошқармаси томонидан (кейинги ўринларда «лицензияловчи орган» деб юритилади) амалга оширилади. 
Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия (кейинги ўринларда «лицензия» деб юритилади) божхона омборининг эгаси, ҳудуди ва бинолари қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ бўлиши шарти билан эгалигида омбор ҳудуди, шунингдек божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган омбор ва ёрдамчи бинолар бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсига беш йилга берилади. 
Божхона омбори ҳудуди божхона назорати зонаси ҳисобланади. 
Божхона омбори ҳудудига қонунчиликда белгиланган тартибда қўриқланадиган ва белгиланган товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташиб кетиши керак; 
Божхона омборлари имкони борича транспорт узеллари ва транспорт магистралларининг яқинида жойлаштирилиши керак; 
Божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим: 
божхона омбори ҳудудига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг) яқинлашиши; 
товарларнинг божхона назоратидан ташқарига туширилиши ва олиб қўйилиши. 
Божхона омбори биноси эшиги иккита қулф билан қулфланиши, улардан бири божхона органи ихтиёрида бўлиши керак. 
Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми божхона омбори ҳисобланса, унга бориш йўлларидаги асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ҳамда туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этиши керак. 
Божхона омбори бинолари: 
ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши; 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган техник, санитария, ёнғинга қарши ва бошқа талабларга жавоб бериши; 
қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари билан жиҳозланган бўлиши; 
ёнғинни ўчиришнинг ёнғин хавфсизлигининг тегишли талабларига мувофиқ бўлган тизими ва воситаларига эга бўлиши керак. 
Божхона омбори ҳудуди ва биноси: 
вақтинча сақлашнинг божхона режими остида жойлаштирилган товарларни; 
божхона омборининг божхона режими остида жойлаштирилган товарларни; 
уларга нисбатан вақтинча сақлаш ва божхона омборининг божхона режими тугалланган ва божхона омборидан олиб чиқиш мўлжалланган товарларни; 
экспортнинг божхона режимига мувофиқ олиб чиқиш мўлжалланган товарларни сақлаш учун махсус ажратилган, тўсиб қўйилган ва тегишли равишда белгиланган майдонларга (зоналарга) эга бўлиши керак. 
Зоналар товарни бир зонадан бошқа зонага ўтказишга тўсқинлик қилувчи яхлит ёки тўрсимон тўсиқлар билан ажратилиши, бундай зоналарга кириш эса (эшиклар, дарвоза) мустақил (алоҳида) бўлиши мумкин. 
Божхона омборига бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак: 
божхона омборига туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича махсус белгиланган (тўсилган); 
ичкарисида божхона омборининг бир қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги; 
кўп юк кўтарадиган транспортнинг манёвр қилиши имкониятини таъминлаши; 
эшик ўрни томонидан божхона омбори иморатига бевосита туташиб кетган бўлиши; 
ўзбек, рус ва инглиз тилларида «божхона назорати зонаси» деган белги қўйилган бўлиши керак. 
Божхона омбори ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд: 
умумий периметр бўйича бир-биридан ажратилмаган; 
яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча чиқиш (кириш) ва/ёки чиқиш (кириш)нинг жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак. 
Божхона омбори доимий равишда соз, ишлаш ҳолатида ва унинг нормал фаолият кўрсатиш учун етарлича бўлган ва қуйидагиларни ўз ичига олувчи жиҳозларга: 
ортиш-тушириш ва транспорт воситаларига; 
омбор асбоб-ускуналарига; 
аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлаш мўлжалланаётган товарларнинг хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини тортиш воситаларига; 
алоқа воситаларига (шу жумладан телефон, факс); 
ташкилий техникага; 
мебелга; 
агар бу унинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур бўлса, асбоб-ускуналарнинг бошқа турларига эга бўлиши керак. 

Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза; 
талабгорнинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; 
божхона омборининг тури тўғрисидаги маълумотлар (ёпиқ турдаги омбор учун шунингдек бундай турдаги омбор танланишининг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асосланиши керак); 
ариза берувчининг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва моддий-техник жиҳозланиши тўғрисидаги маълумотлар; 
автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тарҳи ва чизмаси; 
талабгорнинг божхона омборига киришга рухсат берилган ходимларидан бўлган шахсларнинг рўйхати (фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими кўрсатилган ҳолда); 
давлат ёнғин назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; 
давлат санитария назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини — лицензиат бундай товарларни сақлаш ниятида бўлса — сақлаш учун зарур шарт-шароитларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; 
божхона омборида сақлаш мўлжалланаётган товарлар рўйхати; 
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 338-моддасига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 
Божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланган ҳар бир ҳудудий алоҳида бинога ва (ёки) ҳар бир ҳудудий алоҳида очиқ майдончага алоҳида ариза тақдим этилади. 
Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади. 
Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). 
Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. 

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. 
Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 
Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади. 
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). 
Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.  

26.02.2018