Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назорати соҳасидаги саволлар ва уларнинг жавоблари
3182
Божхона назорати соҳасидаги саволлар ва уларнинг жавоблари

Савол: Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учар мосламаларни олиб кириш мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 322-сонли қарорига мувофиқ, 2015 йилнинг 1 январдан бошлаб учувчисиз учиш қурилмаларини (ТИФ ТН коди 8802 20 000 0) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритиш, сотиш ва фойдаланиш тақиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинининг алоҳида қарорлари билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Савол: Жисмоний шахслар томонидан қанча миқдордаги товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 февралдаги
ПҚ-3512 сон қарорга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган қуйидаги чекланган меъёрлари тасдиқланди. Унга кўра:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 2000 (икки минг) АҚШ доллари миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдорида;

халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар манзилига келаётган товарлар учун бир календарь чораги мобайнида – 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдорида.

Савол: Қандай товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда санитария-эпидемиологик хулоса талаб этилади?

Жавоб: Гигиеник сертификация қилинадиган (санитария-эпидемиологик хулоса бериладиган) товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 379-сонли қарори билан тасдиқланган.

Илова билан ушбу хаволада танишинг!

Савол: Қандай товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда мажбурий тартибда сертификатланади?

Жавоб: Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилдаги 28 апрелдаги “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 122-сонли қарори билан тасдиқланган.

Илова билан ушбу хаволада танишинг!

Савол: Қандай товарларни халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юбориш тақиқланган?

Жавоб: Жўнатилиши тақиқланган ва чекланган предметлар ва моддалар рўйхати Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 2219, 18.04.2011 й.) билан тасдиқланган. Ички ва халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида қуйидагиларнинг жўнатилиши тақиқланган:

а) ўқотар, сигналли, пневматик, газли қуроллар, ўқ-дорилар, совуқ қурол (жумладан, отиладиган), электрошок қурилмалари ва учқунли разрядниклар, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, жиҳозланмаган портлаш қурилмалари ва ўқ-дорилар, шу жумладан жиҳозланмаган гранаталар, снарядлар ва бошқа ўхшаш предметлар, шунингдек, шундай қурилмалар ва предметларнинг муляжлари;

б) гиёҳвандлик воситалари, психотроп, кучли таъсир этадиган, радиоактив, портлайдиган, заҳарли, ўювчи, осон алангаланадиган ва бошқа хавфли моддалар (мазкур Рўйхатнинг 3-банди «в» ва «г» кичик бандларининг олтинчи хатбошисида санаб ўтилганлардан ташқари);

в) Ўзбекистон Республикасининг пул белгилари ва хорижий валюта (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг муассасалари томонидан юбориладиганларидан ташқари);

г) ахлоқсизлик ёки бузуқлик хусусиятидаги предметлар;

д) контрафакт ва қароқчилик предметлари;

е) олиб кириш ёки муомалада бўлиши тайинланган мамлакатда тақиқланган предметлар чиқувчи (халқаро почта жўнатмалари учун);

ж) ўзининг хусусиятига ёки ўровланишига кўра, почта ходимлари ёки оддий аҳоли учун хавф туғдириши, бошқа жўнатмаларни ва почта ускунасини ифлос қилиши ёки бузиши мумкин бўлган предметлар;

з) жорий ва шахсий ёзишма мазмунидаги ҳужжатлар, шунингдек, жўнатувчи ва олувчи бўлмаган шахслар ёки улар билан яшовчи шахслар алмашинадиган оддий ва буюртма хатлар, почта варақчалари ва бандероллар;

и) тирик ҳайвонлар.

к) ускунада мавжуд бўлган ва ускунадан алоҳида жўнатиладиган литийли элементлар ёки литийли батареялар.

Бундан ташқари, халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида қуйидаги предметлар ва буюмларни жўнатиш тақиқланган:

Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, шунингдек белгиланган мамлакатга олиб кириш тақиқланган;

Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ жўнатилиши тақиқланган;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ташқи савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган чекловлар қўлланиладиган предметлар ва буюмлар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хориж мамлакатларидан келиб тушадиган халқаро почта жўнатмаларида уруғлар ва экиш материали, мевалар, янги мевалар ва сабзавотларни жўнатиш тақиқланади.

Тегишлича ўровдаги босма нашрлар ва кўзи ожизлар учун мўлжалланган жўнатмалар:

ҳеч қандай аннотацияга эга бўла олмайди, жорий ёки шахсий ёзишма мазмунидаги ҳеч қандай ҳужжатларни ичига ололмайди;

тамғаланган ёки тамғаланмаган ҳеч қандай маркаларни, тўлов бланкларини, пул қийматига эга бўлган ҳеч қандай ҳужжатларни ичига ололмайди, жўнатмада жойланма сифатида жўнатувчининг манзили босилган бандероль ёки варақча, конверт бўладиган ҳоллардан ташқари.

3. Маълум шарт-шароитларда халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида жўнатиш рухсат этилган предметлар:

а) маданий бойликлар — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг махсус қарорлари билан ва бошқа ваколатли органлар томонидан шундай ҳуқуқ берилган ташкилотлар томонидан;

б) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги тангалар ва банкнотлар, хорижий банклар билан валюталар намуналарини алмашиниш тартибида ва нумизматика мақсадларида;

в) ташкилотлар томонидан, ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича қуйидагиларни жўнатишга рухсат этилади:

илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, ноу-хау, ихтиролар — Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан;

санъат асарлари — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан;

Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган ўсимликлар ва ҳайвонлар — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан;

доривор воситалар, тиббиёт мақсадларидаги маҳсулотлар (буюмлар) ва тиббиёт техникаси — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тиббиёт ёки илмий мақсадларда, уларни жўнатиш рухсат этиладиган мамлакатларга ва расмий келишувга мувофиқ — соғлиқни сақлаш органлари томонидан миллий хавфсизлик хизмати, ички ишлар идоралари билан келишилган ҳолда бериладиган сертификатлар асосида ва гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг тегишли рухсатномаси билан;

ов қилиш чекланган ёки вақтинчалик тақиқланган ўсимликлар ва ҳайвонлар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Давлат ветеринария бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тегишли тақиқлар ва чекловлар амал қилиши даврида.

Маданий бойликлар бўлган почта, курьерлик жўнатмаларини жўнатишда, жўнатувчи почта алоқаси объектига Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий бойликларни чет эллардан олиб келиш ва чет элга олиб кетиш назорати бўйича бадиий экспертизалар бошқармасининг рухсатномасини тақдим этишлари керак, бу рухсатнома почта, курьерлик жўнатмасининг ичига қўйилади.

г) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, улар Ўзбекистон Республикасида таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган доривор воситаларни рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш учун намуналар сифатида юборилганда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментининг кўрсатилган юкларнинг гуманитар ёрдамга тегишлилиги тўғрисидаги хулосасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикасидаги муайян юридик шахсларга юборилаётганда, уларни гуманитар ёрдам кўринишида жўнатишга рухсат берилади.

Халқаро хатлар ва қиймати эълон қилинмаган посилкаларда тангалар, банк чипталари, кредит чипталари ёки даъвогарнинг бирор-бир қимматбаҳо буюмлари, йўл чеклари, платина, олтин ёки кумушдан ясалган буюмлар ёки ишлов берилмаган кўринишдаги қимматбаҳо тошлар, заргарлик буюмлари ва бошқа қимматбаҳо предметларни жўнатиш тақиқланади.

Истисно тарзида буюртма майда пакетларда куйидагилар жўнатилишига рухсат этилади:

тирик асаларилар, зулуклар ва ипак қуртлари;

паразитлар ва ҳашаротларни ўрганиш учун мўлжалланган ва расман тан олинган муассасалар ўртасида алмашинадиган зарарли ҳашаротларни қирувчилар;

расман тан олинган муассасалар учун, тиббий-биологик тадқиқотлар учун дрозофил (Drosophilidae) оиласига кирадиган майда пашшалар.

Савол: Ўзбекистон Республикасига лазерли нур тарқатувчи портатив қурилмаларни олиб кириш мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 20 февралдаги 50-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2013 йил 1 мартдан бошлаб лазер нурли кўрсаткичлар сифатида фойдаланиладиган портатив лазерли нур тарқатгичларни (ТИФ ТН коди 9013 20 000 0) четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланган.

Савол: Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби қандай?

Жавоб: Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом ДБҚ ва ИИВ қўшма қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2156, 19.11.2010 й.).

Савол: Қандай товарларни Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиниши алоҳида рухсатлар асосида амалга оширилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “ Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида ” ПФ-5286-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида экспорт қилиниши мумкин бўлган маҳсулот ва буюмлар ўз ичига оладиган товарлар ва маҳсулотлар рўйҳати тасдиқланган.

Илова билан ушбу хаволада танишинг!

Савол: Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан “вақтинча олиб кириш” божхона режимида автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши мумкинми?

Жавоб: Йўқ, мумкин эмас. Чунки, Божхона кодексининг 62-моддасига (Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари) мувофиқ, қуйидаги товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилиши мумкин эмас:

“...Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан олиб кириладиган автотранспорт воситалари, бундан халқаро юк ташишни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида белгиланган ҳоллар мустасно”.

Савол: Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун дори воситаларини рухсат этилган миқдорда олиб кириш ва олиб чиқиш қоидалари қандай?

Жавоб: Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 191-сонли қарори билан тасдиқланган. Унга кўра, яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқилади:

турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;

5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар. Бунда бир ўрамда:

қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;

эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун — 500 граммдан ортиқ эмас;

гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун — 50 граммдан ортиқ эмас;

инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;

инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;

ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

Дори воситаларини ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этадилар.”

3.04.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг