Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига оид савол-жавоблар
2829
Савол ва жавоблар ДБҚнинг Ахборот технологиялари бошқармаси томонидан тақдим қилинган.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан тузилган шартномаларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш учун нималар талаб қилинади?

Ташқи савдо шартномаси нусхаси, Давлат солиқ қўмитасидан олинган электрон рақамли имзо калити ҳамда шартномани электрон нусхасини ҳосил қилиш учун дастурий таъминот (Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “E-Kontrakt 2”дастури) талаб қилинади.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан тузилган шартномаларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСО ЯЭАТ)дан рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (https://my.gov.uz/uz/service/313 интернетдаги манзили) жойлаштирилган “Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСО ЯЭАТ) киритиш” интерактив хизмати ёрдамида шартномаларнинг электрон нусхаси (электрон нусхасини Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “E-Kontrakt 2” дастури орқали яратиш мумкин) Давлат солиққўмитасидан олинган электрон рақамли имзо калити билан тасдиқланган ҳолда ТСО ЯЭАТга тақдим этилади. Тақдим этилган маълумотлар тизимнинг тегишли текширувлардан ўтказилгач, тизимда рўйхатга қўйилади. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “E-Kontrakt 2” дастурини ва ундан фойдаланиш йўриқномаларини кўчириб олиш имкониятлари яратилган.

ТСО ЯЭАТ да рўйхатга қўйилган шартноманинг ижроси ҳамда шартномага киритилган банк ва божхона маълумотларини қандай кўриш мумкин?

ТСО ЯЭАТ да рўйхатга қўйилган шартноманинг ижроси ҳамда шартномага киритилган банк ва божхона маълумотларини “E-Kontrakt 2” дастурининг “Шартномалар ҳақида маълумот” қисми орқали Давлат солиқ қўмитасидан олинган электрон рақамли имзо калитидан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Шартномани электрон нусхасини тўлдириш тартиби қандай?

“E-Kontrakt 2” дастурида шартномани электрон нусхасини тўлдириш бўйича йўриқнома жойлаштирилган.

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСО ЯЭАТ) ўзи нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 27 сентябрдаги 02-02/21-60-сонли қўшма фармойишига асосан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг (ТСО ЯЭАТ) янги версияси ишлаб чиқилган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли қарорнинг 4-банди билан ТСО ЯЭАТни техник-қўллаб қувватлаш ва ундан фойдаланиш бўйича вазифалар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юклатилган.

Ушбу тизимга Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган “Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш” интерактив хизмати сифатида орқали орқали тадбиркорлик субектлари томонидан шартномага тегишли маълумотлар узлуксиз киритилиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу интерактив хизмат, “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Тадбиркорлик субектлари таклифларидан келиб чиқиб Ягона интерактив давлат хизматларининг янги порталида (Интернет манзили: https://my2.gov.uz/uz/gtk-foreign-trade-contracts) тадбиркорлар ўзига тегишли шартномалар рўйҳатини олиши ҳамда ушбу шартномаларга киритилган банк ва божхона маълумотларини олиш интерактив хизматлари жорий қилинган. Бу орқали тадбиркорлар ўзига тегишли шартномаларни банк ва божхона постига бормасдан мониторинг қилишлари мумкин бўлади.

3.04.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг