Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
0 (371) 120-76-33
Жисмоний шахслар учун электрон хизматлар
321

Электрон хизмат номи

Хизмат хакида

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган хужжатлар:

Хизмат регламенти

Кўрсатилаётган хизматнинг норматив-ҳуқуқий асоси

1.

Жисмоний шахслар томонидан давлат чегарасини автотранспорт воситсларида кесиб ўтилиши тўғрисида Давлат божхона хизмати органларига олдиндан маълумот тақдим этиш

ТИФ иштирокчилари томонидан Жисмоний шахслар томонидан давлат чегарасини автотранспорт воситсларида кесиб ўтилиши тўғрисида Давлат божхона хизмати органларига олдиндан маълумот тақдим этиш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламентни кучириб олиш

“Электрон хизматлар” субиндекси кўрсаткичларини ошириш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳнинг 2015 йил 18 мартдаги 3-сон Баённомаси ҳамда интерактив хизматлар регламентига мувофиқ.

2.

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва тақдим этиш

Жисмоний шахслар томонидан йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва тақдим этиш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламентни кучириб олиш

Ўзбекистон Рсепубликаси Миллий ахборот-коммуникация тизимларини 2013-2020 йилларда ривожлантириш бўйича Комплекс дастурини бажаришга қаратилган Мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 10.03.2017й. 7-сон баённома топшириғига ҳамда ДБҚнинг 27.12.2016й. 362-сон буйруғига мувофиқ жорий этилган.

3.

Божхона калькулятори

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан божхона тўловларини олдиндан ҳисоблаш имконияти мавжуд. Хизмат ДБҚ веб-сайти орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламент мавжуд эмас

Ўзбекистон Рсепубликаси Божхона кодекси

4.

Почта декларацияларини божхона органларига такдим этиш

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан почта декларацияларини электрон шаклда божхона органларига юбориш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Йурикномани кучириб олиш

ДБҚнинг 08.02.2018й. 0769их-сон топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилган. ДБҚнинг 2018 йил
9 февралдаги 97-сон буйруғи билан  амалиётга киритилган.

5.

Почтани кабул килувчи хакидаги маълумотларни божхона органларига такдим этиш

Юридик шахслар томонидан почта ва курьерлик жўнатмасини қабул қилувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маьлумотларини божхона органларига тақдим этиш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламент мавжуд эмас

ДБҚнинг 08.02.2018й. 0769их-сон топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилган. ДБҚнинг 2018 йил
9 февралдаги 97-сон буйруғи билан  амалиётга киритилган.

3.04.2018