Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларининг фаолияти тўғрисидаги чекланган ахборотлар
1306

Божхона органларининг фаолияти тўғрисидаги чекланган ахборотлар рўйхати

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятига доир фойдаланилиши чекланган маълумотлар рўйхатига киради:

1. Давлат божхона хизмати органлари ходимлари шахсий маълумотлари;

2. Давлат божхона хизмати органлари штатлар тақсимоти ва унинг жамланганлигига доир маълумотлар;

3. Давлат божхона хизмати органларига қабул қилиш (номзодларни ўрганишга доир) ва хизматни ўташ тўғрисидаги маълумотлар;

4. Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг лавозим йўриқномалари бўйича маълумотлар;

5. Давлат божхона хизмати органлари ажратилган бюджет маблағлари миқдори, таркиби ҳамда сарфланиши йўналишларига доир маълумотлар;

6. Давлат божхона хизмати органлари тасарруфидаги моддий ва номоддий активлар миқдори ҳақидаги маълумотлар;

7. Давлат божхона хизмати органлари тасарруфидаги объектлар муҳофазасига доир маълумотлар;

8. Давлат божхона хизмати органларида ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариши ва хизмат интизомига риоя этишига доир маълумотлар;

9. ДБҚ Ҳайъати ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК Кенгашларининг конфиденциал характердаги маълумотлари;

10. Давлат божхона хизмати органлари раҳбар ходимлари ҳузурида ўтказилган тезкор йиғилишларга доир маълумотлар;

11. Давлат божхона хизмати органлари тезкор-қидирув фаолиятига доир маълумотлар;

12. Божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларига алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

13. Божхона органларига ишонч телефони орқали хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

14. Давлат бюджетига ундирилган ва ундирилиши режалаштирилган тўловлар миқдори бўйича маълумотлар (расмий эълон қилинган маълумотлар бундан мустасно);

15. Юридик ва жисмоний шахсларнинг шахсий ва тижорат сирларини ташкил этувчи маълумотлар;

16. “Хизматда фойдаланиш учун”, “Махфий” ва “Ўта махфий” грифли ҳужжатлар ва уларнинг ижросига доир маълумотлар.

Ушбу рўйхатга киритилмаган маълумотлардан фойдаланишнинг чекланиши ДБҚ ва ҳудудий бошқармалар раҳбарияти рухсати билан амалга оширилади.

21.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг