Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун электрон хизматлар
3478

Электрон хизмат номи

Хизмат хакида

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган хужжатлар:

Хизмат регламенти

Кўрсатилаётган хизматнинг норматив-ҳуқуқий асоси

1.

Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш

Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини электрон тарзда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш. Хизмат электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тақдим этилади

Талаб этилмайди

Регламентни кучириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2017й. 199-сон қарори ҳамда ДБҚнинг 28.07.2014й. 224-сон буйруғи асосида амалиётга киритилган.

2.

Товарларни электрон декларациялаш

Божхона постида расмийлаштириш учун ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона юк декларацияларини (БЮД) ёки божхона қийматига тузатишлар (БҚТ) киритиш шаклларини Ягона портал орқали ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда электрон тақдим этиш.
Хизматдан факат малака аттестатига эга божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар фойдалана оладилар.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг http://ed1.customs.uz/ ва http://ed2.customs.uz/ манзилида жойлашган “Электрон декларациялаш тизими”га кириб, онлайн тарзда БЮДни тўлдириб, божхона органларига тақдим этиш мумкин.

Махсус дастур "е-БЮД1.5" (қўлланма) ёрдамида яратилган ХМL форматдаги БЮД ёки БҚТ шакли;

Талаб этиладиган хужжатларнинг тулик руйхати Регламентда курсатилган.

Регламентни кучириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида” 2012-йил 29-декабрдаги 370-сон қарори

3.

Тадбиркорлар томонидан божхона юк декларациясини тақдим этиш

Тадбиркорлар божхона юк декларациясини тақдим этиш ёки божхона қийматига тузатишлар (БҚТ) киритиш шаклларини ушбу хизматдан фойдаланиб, ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда электрон тақдим этадилар.

Бунинг учун тадбиркорлар БЮДни Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “E-BYUD 4.0.0”локал дастури ёрдамида БЮДни тўлдирадилар. Дастурдан фойдаланиш бщйича йўриқнома

Регламентни кўчириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони

4.

Декларацияловчи шахслар рўйхати

Агар тадбиркорлар БЮДни тақдим этишни мустақил равишда амалга оширмай, бунда бошқа шахслар кўмагидан фойдаланмоқчи бўлсалар, у ҳолда ушбу хизматидан фойдаланиб, мазкур шахсларга ўзлари номидан декдарациялаш ваколатини бериш мақсадида товарларни декларацияловчи шахслар рўйхатини шакллантиришади.

Хизматдан фойдаланиш учун солиқ идоралари томонидан бериладиган ЭРИ талаб этилади.

Регламентни кўчириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони

5.

Божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномаларини олиш

Божхона тўловлари бўйича онлайн тарзда ўзаро ҳисоб–китоблар солиштирма далолатномасини олиш. Хизмат электрон рақамли имзо орқали тақдим этилади.

Талаб этилмайди

Регламентни кучириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли қарори

6.

Божхона омборлари реестри

ТИФ иштирокчилари томонидан божхона омборлари реестри ҳақида маълумотларни олиш ва улар асосида божхона омборларига импорт ва экспорт қилинаётган товарларни жойлаштириш имконияти мавжуд.

Талаб этилмайди

Регламентни кучириб олиш

збекистон Республикаси Божхона кодекси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли қарор

7.

Ўзбекистон Республикаси худудига автотранспорт орқали кирувчи юклар хақида маълумот олиш

ТИФ иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси худудига автотранспорт орқали кирувчи юклар хақида маълумот олиш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламентни кучириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2013й. 1989-сон ҳамда ДБҚнинг 07.08.2013й. 227-сон буйруғи асосида амалиётга киритилган.

8.

Ўзбекистон Республикаси худудига темир йўл транспорти орқали кирувчи юклар хақида маълумот олиш

ТИФ иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси худудига темир йўл транспорти орқали кирувчи юклар хақида маълумот олиш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламентни кучириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2013й. ПК-1989-сон карори

9.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини автомобиль транспортида олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан Давлат божхона хизмати органларига олдиндан электрон маълумот тақдим этиш

ТИФ иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини автомобиль транспортида олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан Давлат божхона хизмати органларига олидиндан электрон маълумот тақдим этиш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламентни кучириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2015й. 307-сон қарори ҳамда ДБҚнинг 06.11.2015й. 281-сон буйруғи асосида.

10.

Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш бўйича корхоналар маълумотномасига корхонани  киритиш учун электрон мурожаат юбориш

ТИФ иштирокчилари томонидан Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш бўйича корхоналар маълумотномасига корхонани  киритиш учун электрон мурожаат юбориш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этиладиган хужжатлар Регламентда курсатилган

Регламентни кучириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 сентябрда 2823 сон билан рўйхатга олинган «Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом

11.

Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳақида хабарнома бериш

ТИФ иштирокчилари томонидан чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳақида хабарнома бериш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этиладиган хужжатлар Регламентда курсатилган

Регламентни кучириб олиш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 сентябрда 2823 сон билан рўйхатга олинган «Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом

12.

Божхона калькулятори

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан божхона тўловларини олдиндан ҳисоблаш имконияти мавжуд. Хизмат ДБҚ веб-сайти орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламент мавжуд эмас

Ўзбекистон Рсепубликаси Божхона кодекси

13.

Почта декларацияларини божхона органларига такдим этиш

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан почта декларацияларини электрон шаклда божхона органларига юбориш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Йурикномани кучириб олиш

ДБҚнинг 08.02.2018й. 0769их-сон топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилган. ДБҚнинг 2018 йил
9 февралдаги 97-сон буйруғи билан  амалиётга киритилган.

14.

Почтани кабул килувчи хакидаги маълумотларни божхона органларига такдим этиш

Юридик шахслар томонидан почта ва курьерлик жўнатмасини қабул қилувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маьлумотларини божхона органларига тақдим этиш имконияти мавжуд. Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламент мавжуд эмас

ДБҚнинг 08.02.2018й. 0769их-сон топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилган. ДБҚнинг 2018 йил 9 февралдаги 97-сон буйруғи билан  амалиётга киритилган.

15.

Интеграциялашган тариф

Товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракати режимини тартибга солувчи барча норматив ҳужжатлар, товарларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар, ҳар бир товарга мос равишда божхона божлари ставкалари, ушбу ҳужжатларни берувчи органлар тўғрисидаги батафсил ахборотни, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳамда  бошқа маълумотларни олишга қаратилган интерактив хизмат ДБҚ веб-сайти орқали кўрсатилади.

Талаб этилмайди

Регламент мавжуд эмас

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3818-сонли қарорига мувофиқ амалиётга киритилган.

 

31.08.2018