Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувига сарфланган ўртача вақт таҳлили
5676

“Автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш тизими” мавжуд чегара божхона постлари орқали жорий йилнинг ноябрь ойида 110 минг 179 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 16 дақиқа 53 сония сарфланган

 

 Енгил автотранспорт воситалари бўйича

2019 йилнинг ноябрь ойида 68 минг 209 та енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 13 дақиқа 18 сония сарфланган.

 

Юк автотранспорт воситалари бўйича

2019 йилнинг ноябрь ойида 41 минг 970 та юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 20 дақиқа 28 сония сарфланган.  

 

Давлат очиқ маълумотлар порталида ушбу маълумотлар билан юк ва енгил автотранспорт воситалари бўйича божхона постлари кесимида танишиб чиқиш мумкин.



21.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг