Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича статистик маълумотлар
3382

Давлат божхона қўмитасига 2019 йил 1 ярим йиллик давомида жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари ижроси бўйича давлат божхона хизмати органларида бир қатор амалий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитасида ўтказилаётган Ҳайъат ва ҳудудий божхона бошқармаларидаги кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали давлат божхона хизмати органларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олиниб, зарур бўлса муаллиф билан шахсан учрашувлар ташкил этилиб, муаммо ва масалалари ҳал этилмоқда.

Давлат божхона қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушаётган мурожаатларни амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш мақсадида Ҳайъат ва ҳудудий бошқармаларнинг Кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи кун тартибига киритилиб, амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб келинмоқда.Жорий йилнинг ўтган I ярим йиллик давомида ДБҚга жисмоний ва юридик шахслардан жами 1574 та (жисмоний шахслар 1426 та, юридик шахслар 148 та) мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 370 та (23.5%), электрон кўринишда, 294 та (18,6%), ёзма шаклда ва 910 таси (57,8%), (асосий қисми шахсий ва сайёр қабул ҳамда ДБҚ Ишонч телефони марказига келиб тушган) оғзаки мурожаатларни ташкил этди.

Шундан, божхона органлари хизматига кириш, қайта тиклаш ва ротация қилиш масалаларида 196 та (12,4%), божхона тўловларидан имтиёз ва префренциялар олиш, божхона назорати ва расмийлаштируви масаласида 283 та (17,9%), мусодара этилган товарларни қайтиб олиш масаласида 50 та (3,1%), божхона ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб 60 та (3,8%), бошқа масалалар 126 та (17,8%), ташкил этди.

Назоратга олинган мурожаатларнинг 125 таси қаноатлантирилди, 477 таси бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди, 38 таси рад этилди, 24 таси кўриб чиқиш босқичида ҳамда 18 таси такрорий мурожаатларни ташкил этди.

ДБҚ Раиси қабулига 62 та жисмоний шахслар қабул қилинди. Қабул қилинган жисмоний шахсларнинг 51 таси (82,2%) божхона органлари хизматига қайта тиклаш, 9 таси (14,5%) бошқа вилоятга ротация қилиш, 2 таси (3.2%) ходимлар ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат этган.

Ҳисобот даврида “Ишонч телефони” марказига 435 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 270 таси (62%) божхона назорати ва расмийлаштируви, 44 таси (10,1%) божхона тўловларидан имтиёзлар олиш, 62 таси (15%) олиб қўйилган товар моддий бойликларни қайтиб олиш ва мусодара масаласида, 36 таси (8,2%) божхона ходимларининг ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб, 20 таси (4,5%) электрон дастурдаги техник хатоликлар бўйича, 2 таси (0,4%) ижтимоий ҳимоя масаласида ва 1 таси божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ташкил этди.

ДБҚ марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш, уларга асосланган жавоб хатларини юбориш, шу билан бирга чуқур таҳлил қилиш, шикоятларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш (айниқса такрорий мурожаатларни), уларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслигини таъминлаш бўйича зарур тадбирлар кўрилмоқда.

ДБҚ Раиси ўринбосарлари ва Марказий аппарати тузилмаларининг мутасадди раҳбарлари ҳудудий божхона бошқармалари раҳбарлари 2019 йилда тасдиқланган жадвал асосида вилоятларга чиқиб, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб, божхона соҳасидаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини топишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар мунтазам равишда таҳлил қилиниб, уларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши доимий назорат қилинмоқда.

Давлат божхона қўмитаси
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

13.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг